Fattush
Фаттуш (арабча: فتوش; шунингдек фатуш, фаттоош ва фаттоуче) – Левант ошхонасига оид салат бўлиб, қовурилган ёки қизартирилган хубз бўлаклари аралаш кўкатлар ва бошқа сабзавотлар, масалан, редиска, бодринг ва помидор билан тайёрланади[1][2]. Фаттуш Левант минтақасидаги халқлар орасида кенг истеъмол қилинади[3][4].
|
| |
| Тури | Салат |
|---|---|
| Миллий ошхона | Левант |
| Асосий компонентлари |
Хубз, кўкатлар, сабзавотлар Сос: зайтун мойи, лимон шарбати |
Этимологияси
Фаттūш сўзи арабча фатт – „майдалаш“ сўзидан ва туркий -ūш қўшимчасидан таркиб топган. Бундай сўз ясалиши Левант арабчасида кенг тарқалган.
Охфорд Энглиш Диcтионарй маълумотига кўра, „фаттоуш“ сўзининг инглиз тилида энг биринчи қадимги қайди 1955-йилда Стевенс Поинт Жоурнал газетасида учрайди[5].
Тарихи
Тарихчи Наwал Насраллаҳнинг ёзишича, фаттушни эслатувчи вегетариан тҳарид рецептлари Х аср араб ошпази Ибн Сайяр ал-Wаррақнинг китобида учрайди. Унда қуритилган ва майдаланган нон, бодринг, зираворлар ва зайтун мойидан фойдаланилган[6][7].
Таркиби
Фаттуш фатта деб аталувчи таомлар оиласига мансуб бўлиб, уларнинг барчасида қуритилган нон асос қилиб ишлатилади[1][8]. Фаттуш таркибида сабзавот ва кўкатлар бўлиб, улар фасл ва таъмга қараб турлича қўшилади. Бу салатда сабзавотлар одатда таббоулеҳ салатидаги каби майда эмас, балки каттароқ бўлакларда кесилади. Фаттушга ўзига хос нордон таъм бериш учун одатда сумак ишлатилади, айрим рецептларда эса сумак билан бирга анор шарбати ҳам қўшилади.
Ҳудудий хилма-хиллик
Фаластин ошхонасида фаттуш тайёрлаш учун саримсоқ, туз, чили қалампири ва янги райҳон барглари ҳовончада эзилади, сўнгра кўп миқдордаги лимон шарбати ва таҳини, баъзан ёгурт билан аралаштирилади. Қовурилмаган пита нонининг майда бўлаклари шу аралашмага ботирилади ва суюқликни шимиб олади. Кейин сабзавотлар қўшилади ва таом зайтун мойи билан якунланади. Фаластин версиясининг ўзига хос хусусияти шундаки, унда Ливан версиясидан фарқли равишда оқ пиёз ишлатилади. Иорданияда ҳам шунга ўхшаш усул қўлланилади, лекин таҳини аралашмаси ўрнига қурут ишлатилади.
Маданиятда
Фаттуш салати Араб–Исроил можароси доирасидаги озиқ-овқат сиёсатида маданий ўзлаштириш ҳақидаги баҳсларнинг тез-тез тилга олинадиган мавзусидир[9][10][11]. Фаттушнинг „исроилликларники“ сифатида тақдим этилиши кўпчилик томонидан маданий ўзлаштириш сифатида баҳоланади[12][13][14].
2025-йилда „Тасте Атлас“ томонидан эълон қилинган „Туркумлар бўйича 100 та энг яхши таом“ рўйхатида фаттуш фойдаланувчилар баҳолашига кўра салатлар туркумида 5-ўринни эгаллади[15][16].
Яна қаранг
- Дакос
- Араб салати
- Нон таомлари рўйхати
- Закир таомлар рўйхати
- Салатлар рўйхати
- Панзанелла, италян нон салати
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Wригҳт, 2003, п. 241
- ↑ Георге, Мариа. Медитерранеан Cуисине: Флаворс фор а Ҳеалтҳиэр Ёу (эн). Чристиан Фаитҳ Публишинг, Инc., 2019-08-29. ИСБН 978-1-64515-991-9.
- ↑ Ҳоббй, Женеэн. Wорлдмарк Энcйcлопедиа оф Cултурес анд Даилй Лифе. Университй оф Пеннсйлваниа Пресс, 2009 — 60-бет. ИСБН 9781414448909.
- ↑ Эделстеин, Сари. Фоод, Cуисине, анд Cултурал Cомпетенcй фор Cулинарй, Ҳоспиталитй, анд Нутритион Профессионалс. Жонес & Бартлетт Публишерс, 2010 — 585-бет. ИСБН 9781449618117.
- ↑ „фаттоуш“. Охфорд Энглиш Диcтионарй. Қаралди: 2025-йил 16-сентябр.
- ↑ ал-Wаррāқ, ал-Муẓаффар Ибн Наṣр Ибн Саййāр. Анналс оф тҳе Cалипҳс' Китченс (эн). БРИЛЛ, 26 Новембер 2007 — 239-бет. ИСБН 978-90-04-15867-2. Қаралди: 2025-йил 16-сентябр.
- ↑ Насраллаҳ, Наwал „Салад Wитҳ Тоастед Пита Cроутонс фром Делигҳц фром тҳе Гарден оф Эден бй Наwал Насраллаҳ“ (эн). апп.cкбк.cом. Қаралди: 2025-йил 16-сентябр.
- ↑ Cлаудиа Роден, Тҳе Неw Боок оф Миддле Эастерн Фоод, 2008, п. 74
- ↑ „'Исраэли' ҳуммус ис тҳефт, нот аппроприатион“. Тҳе Неw Араб (2017-йил 4-сентябр). Қаралди: 2025-йил 16-сентябр.
- ↑ „БДС буллетин: Реаппроприатинг ҳуммус фор жустиcе“. Тҳе Неw Араб (2019-йил 26-март). Қаралди: 2025-йил 16-сентябр.
- ↑ Муррай, Адриана „'Исраэли Америcан' Рестауранц сервинг уп традитионал Араб дишес“ (эн). Араб Америcа (2016-йил 31-август). Қаралди: 2025-йил 16-сентябр.
- ↑ „Пресервинг а Палестиниан Идентитй ин тҳе Китчен“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2022-йил 19-октябр). Қаралди: 2025-йил 16-сентябр.
- ↑ „Неw Ёрк Тимес Жоинс тҳе Фоод Wар Агаинст Исраэл“. Тҳе Алгемеинер (2022-йил 25-октябр). Қаралди: 2025-йил 16-сентябр.
- ↑ Cампана, Мелисса. „Wҳй Инстаграм Ис Со Дивидед Овер Ина Гартен'с Салад“. Машед (2022-йил 2-август). Қаралди: 2025-йил 16-сентябр.
- ↑ „Анталя-стйле пияз намед оне оф Wорлд'с Бест Саладс бй ТастеАтлас“ (эн). Тüркие Тодай (2025-йил 22-апрел). Қаралди: 2025-йил 16-сентябр.
- ↑ Мазонакис, Стелла. „Тwо Греэк Саладс Cроwнед Wорлд’с Бест бй Тасте Атлас Греэк Cитй Тимес“. Греэк Cитй Тимес (2025-йил 15-апрел). Қаралди: 2025-йил 16-сентябр.
Адабиётлар
- Wригҳт, Cлиффорд А.. информатион Титле Литтле фоодс оф тҳе Медитерранеан: 500 фабулоус реcипес фор антипасти, тапас, ҳорс д'оэувре, мезе, анд море, Иллустратед, Ҳарвард Cоммон Пресс, 2003. ИСБН 1-55832-227-2.