Fatvo
Фатво (арабча: فتوى – тушунтириш, изоҳ, ҳукм, қарор) – исломда муфтий ёки уламолар кенгаши томонидан диний, ҳуқуқий, сиёсий ҳамда ижтимоий масалаларда бериладиган қарор, ҳукм ёки изоҳ.
Тарихи
Исломнинг дастлабки даврида Муҳаммад (сав) сафдошлари, айниқса, дастлабки тўрт халифа (чорёрлар)нинг турли ҳуқуқий масалалар юзасидан берган изохлари, шунингдек, уларнинг фиқҳга доир чиқарган қарорлари фатво деб айтилган. Фатво барча диний-ҳуқуқий мазҳаб асосчилари томонидан фиқҳга оид қўшимча манба сифатида қаралган. Ҳуқуқий масалаларда берилган фатво диний жамоалар, муассасалар ва мусулмонлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Фатво Қуръон, ҳадислар ва шариатга ёки илгари берилган фатволарга асосланиб чиқарилади[1] .
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Фатво“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ф-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Фатвога тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Викилуғатда фатво номли мақола мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |