Фауст: Трагедия
„Фауст: Трагедия“ — немис шоири Жоҳанн Wолфганг вон Гоэтҳе қаламига мансуб „Фауст“ трагик песасининг Эркин Воҳидов ўгирган ўзбекча таржимаси. Песанинг И қисми илк бор 1972-йил Тошкент шаҳрида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилган. ИИ қисми айни нашриётда 1974-йил чоп этилган. И ва ИИ қисмлар 2015-йилда „Янги аср авлоди“ нашриётида бир жилдли китоб ўлароқ нашр этилган.[1]
| Асл номи | Гоэтҳес Фауст |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Жоҳанн Wолфганг вон Гоэтҳе |
| Таржимон(лар) | Эркин Воҳидов |
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | трагик песа |
| Нашриёт |
Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти (И қисм) Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти (ИИ қисм) „Янги аср авлоди“ (И ва ИИ қисмлар) |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси |
1972 (И қисм) 1974 (ИИ қисм) 2015 (И ва ИИ қисмлар) |
| Саҳифалар сони |
268 (И қисм, 1972) 398 (ИИ қисм, 1974) 536 (И ва ИИ қисмлар, 2015) |
| ИСБН | ИСБН 978-9943-27-312-2 (И ва ИИ қисмлар, 2015) |
„Фауст“ песасининг И қисмида немис халқи ҳаёти ҳамда Фауст ва Гретченнинг (талаффузи: Гретхен) фожиали севгиси ҳақида ҳикоя қилинади. ИИ қисмда эса антик дунё ва қадимий қаҳрамонлар ҳақида ҳикоя қилинади. Асарда „ҳаёт ошиғи“ Фауст ва „ҳаёт ёви“ Мепҳистопҳелес (талаффузи: Мефистофел) ўртасидаги кураш муҳим ўрин тутади.
Песани Воҳидовдан олдин Чўлпон, Ойбек, Мақсуд Шайхзода ва бошқа адиблар ўзбек тилига қисман ўгирган. Аммо Воҳидов таржимаси илк тўлиқ ўзбекча таржима бўлиб, адабиёцҳунос олимлар, жумладан, Иброҳим Ғафуров томонидан юқори баҳоланган.[2]
И қисм
Трагедиянинг И қисмини Воҳидов 1955-йил Москва шаҳрида Бадиий адабиёт давлат нашриётида (русча: Государственное издательство художественной литературы) чоп этилган русча таржимасидан ўгирган.
И қисмнинг ўзбекча таржимасига Ҳамид Ғулом кириш сўз ёзган. И қисмни нашрга тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: Омон Матжон – муҳаррир, Жавлон Умарбеков – рассом, М. Мирқосимов – техник муҳаррир, Г. Фролов – расмлар муҳаррири, Ш. Собирова – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 10 000 нусха.
ИИ қисм
Трагедиянинг И қисмини Воҳидов 1955-йил Москва шаҳрида Бадиий адабиёт давлат нашриётида (русча: Государственное издательство художественной литературы) чоп этилган русча таржимасидан ўгирган. Иброҳим Ғафуров ИИ қисм учун сўнг сўз ва изоҳларни ёзган. ИИ қисмни нашрга тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: Омон Матжон – муҳаррир, Жавлон Умарбеков – рассом, Т. Мирқосимов – техник муҳаррир, Н. Холиқов – расмлар муҳаррири, Ш. Собирова – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 10 000 нусха.
Янги аср авлоди
2015-йил „Фауст“ трагедиясининг Воҳидов ўгирган ўзбекча таржимаси бир жилдли китоб ўлароқ „Янги аср авлоди“ нашриётида чоп этилди. Янги нашр учун Воҳидов кириш сўз ёзган. Асар расмларини Иван Кириакиди чизган.
Манбалар
- ↑ „„Фауст“, Янги аср авлоди НММ“. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси. Қаралди: 2020-йил 30-декабр.[сайт ишламайди]
- ↑ Юсупова, С. „Сўз дурларин термоқдир иши: Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига библиографик шарҳ“. Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази (2016). 2021-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-декабр.
Ҳаволалар
- „Фауст“ трагедиясининг И қисми Зиёуз сайтида
- „Фауст“ трагедиясининг ИИ қисми Зиёуз сайтида
- „Янги аср авлоди“ нашриётида чоп этилган нашр Китобхон сайтида
| Песага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |