Фавқулодда ҳолат – давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг алоҳида иш режими. Бунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқларига махсус қонун билан белгиланган чеклашларга йўл қўйилади, шунингдек, уларга қўшимча мажбуриятлар юкланиши мумкин. Фавқулодда ҳолат, одатда вақтинчалик тадбир бўлиб, реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, ички қуролли можаролар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб жорий этилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 19-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти республиканинг бутун ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилган қарорини 7 кун ичида Олий Мажлиснинг палаталари тасдиғига киритади. …ФАГ (юн. пҳадос – еювчи, ютувчи) – ўзлашма қўшма сўзларнинг иккинчи қисми; „емирувчи“, „еб, ютиб юборувчи“ сўзларининг маъноларига тўғри келади (мас, бактериофаглар, фитофаг).


Манбалар