Favvora

Фаввора, фонтан — сунъий босим остида юқорига отилувчи сув оқими ва уни ҳосил қилувчи иншоот. Дастлаб Фонтандан ичимлик суви манбаи сифатида ҳам фойдаланилган, кейинчалик шаҳар майдонлари, сарой ва боғларни безаш, ҳавони салқинлаштириш воситаси сифатида қўлланган. Фонтанлар қудуқ, сув жойда, чашма, ҳовуз каби сув иншоотлари билан боғлик. Фонтанда меъморлар томонидан оқар сувнинг бадииестетик жиҳатлари ва шифобахшлиги намоён қилинган. Эллинизм даврида меъморий мужассамот марказини белгилашда дарахт, ҳайкал билан бир қаторда Фавворалар ҳам муҳим урин тутган (Геркуланумлапҳ „терраса“ уйлари ва бошқалар). Кўпинча серҳашам қилиб қурилади. Фонтанларнинг безак жиҳати Мағрибдаги ҳайкалтарошлик асарлари билан безатилган Мадинаш аз-Заҳра сарой мажмуасида, жез ва тилладан ишланган ал-Ҳумро саройи фонтанларида ўз аксини топган. Шоҳ Аббос даврида Исфаҳон (Эрон) хиёбонида кўпгина ҳовузларни фонтанлар жонлантириб турган (ХаштБиҳишт кўшки ўртасидаги 8 қиррали ҳовузда қурилган фонтан, Чиҳел сутун кўшкида ҳовуз бурчакларидаги поюстунга ишланган шер шаклидаги мармар ҳайкалли фонтанлар). Европада Упғониш даври ва Барокко даврларида саройбоғлар мужассамотида фонтанлар муҳим ўрин эгаллаган (мас, Тиволидаги д’ Эстъе вилласи, 1550—1972, меъмори П. Лигорио). Классицизмнинг серҳашам фонтанлари (Версалдаги Катта канал, Апполон ва Латон фонтанлари, Петродворецпаги Катта каскад кабилар) улуғворлиги билан ажралиб туради. Туркиядаги фонтан — чашмалар уй деворига туташ пештоқсимон ярим доира шийпон ёки ротонда ичига қурилган. ХВИИИ асрдан фонтанлар очиқ майдонларда мурабба, кўпбурчак ёки доира тарҳли қилиб қурилган, мармар билан қопланиб, бежирим кўринишга эга бўлган; сиртлари равоқлар, жез панжаралар билан безалган (Туркиянинг Тўпқопу саройидаги фонтан).
Ўрта Осиёда фонтан қурилиши ХИВ-ХВ асрларда кенг ривожланган. Амир Темур богларига ишланган фонтанлар ҳақида ёзма маълумотлар сақланган. Бу фонтанларга сувлар махсус мосламалар (сопол қувурлар)дан келиб, ҳовузларга тушиб ариқчалар орқали ташқарига оқиб чиққан. Ҳовуз атрофи ҳар хил рангдаги мармар тошлар, рангбаранг гуллар тасвири билан безатилган. Ҳовузларга қуйиладиган ариқчаларнинг қирғоқлари ҳам мармар тошлар билан қопланган. Қўлёзма китоблар (масалан, Низомийнинг „Хамса“, Бобурнинг „Бобурнома“ ва бошқалар)га ишланган миниатюраларда фонтан намуналари акс эттирилган.
Ўзбекистонда фонтан, асосан, маданият ва истироҳат боғларида, шаҳар майдонларида, жамоат бинолари олдида бунёд этилган (Тошкентдаги театр майдони, 1947; Хадра майдони, 1952—1953; Навоийдаги „Фарҳод“ ва „Ўзбекистон дарёлари“, 1970 ва бошқалар). Мустақиллик майдонидаги фонтанлар (1970—1974) катта техник имкониятга эга бўлган, қатор жўмракли, ажойиб манзарали мураккаб муҳандислик иншооти ҳисобланади.
Ҳозирги замон фонтанлари фан-техника ютуқлари асосида бунёд этилмоқда, Оқшомда улар ҳаракатдаги рангли нурлар билан ёритилади. Сувнинг шовуллаш овози мусиқий оҳанглар билан мувофиқлаштирилади.
Расмлар
-
Қирол Фаҳд Фаввораси - Дунёдаги энг узун фаввора
-
Фаввора-ҳайкал, Австрия.
-
Намба Wалк, Осака
-
Халқаро Фаввора, Сиэтл.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |