Faxriddin Samatov
Фахриддин Валижонович Саматов (1975-йил 21-август, Сурхондарё вилояти, 1) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати[1][2]. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси .
Биографияси
Саматов Фахриддин Валижонович 1975-йили Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1999-йил Термиз давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандисмеханик
Меҳнат фаолиятини 1994-йил Сурхондарё вилояти насос қурилмалари энергетика ва алоқа бошқармаси муҳандиси лавозимидан бошлаган, 2002-2007-йилларда „Ўзстандарт“ Сурхондарё вилояти ССМ метрология бўлими 1-тоифали мутахассиси, бўлими бошлиғи, 2007- 2020-йилларда „Ўзстандарт“ агентлиги Республика синов ва сертификатлаштириш марказининг турли лавозимларида ишлаган. 2020- йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси лавозимида фаолият юритмоқда[3].
Манбалар
- ↑ „Сурхондарё вилоятидан сайланган депутатлар рўйхати“ (сурхондарё.уз). 2023-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 27-октябр.
- ↑ „Саматов Фахриддин Валижонович“ (cентрасиа.орг).
- ↑ „Саматов Фахриддин Валижонович“ (парлиамент.гов.уз).