Файл – ЭҲМ (компютер)ларда маълумот сақланувчи дискнинг номланган соҳаси. Ўз белгиси (номи)га эга бўлади. Дискка маълумотларни бошқа бир йўл билан ёзиб бўлмайди: биргина ҳарфни дискка ёзиш зарур бўлса ҳам, унга ном бериб, файл кўринишида хотирада сақлаш керак. Файллар матнли, фафикли (раем, тасвир) ва бошқа маълумотли бўлади. Файллар иш жараёнида, мас, матн ёки электрон жадвал билан ишлашда, ё бўлмаса, бевосита фойдаланувчи томонидан ташкил этилади. Файлнинг асосий белгилари – номи, ўлчами (байт ҳисобида), ташкил этилган санаси (кун, ой, йил), вақти (соат ва минут). Файл асосий номга (ДОС тизимида купи билан саккизта белги) ва кенгайтиргичга (кўпи билан учта белги) эга бўлиши мумкин. Файл номи ва кенгайтиргичи бир-биридан нуқта билан ажратилади. Улар лотин алифбосининг катта ёки кичик ҳарфлари, сонлар ва тимсоллардан иборат бўлиши мумкин. Файлни номлашда унинг кенгайтиргичи берилиши шарт эмас, лекин файл мазмунига кўра кенгайтиргич берилса, уни ишлатиш осонлашади. Масалан, эхе,. cом – бажарилувчи файллар; бат – буйрукли файл; бас – Бейсик дастури файли; пас – Паскал дастури файли; тхт, доc – матнли файллар; хлс – электрон жадвалли ва файл.

Яна қаранг

• Файлларни узатиш хизмати

Манбалар