Fayol Anri
Фаёл Анри (1841-йил – 1925-йил) – франсуз олими ва муҳандиси, илмий бошқариш назарияси, менежмент фани асосчиларидан бири. 30 йил (1888— 1918) мобайнида франсуз тоғ-кон металлургия компанияси („Cомамҳаулф“) нинг раҳбари бўлиб ишлаган. Фаёл Анри 1918-йилда Маъмурий тадқиқотлар марказини ташкил этган.
Фаёл бошқарув фаолиятини бошқа фаолият турларидан ажратган ҳолда уни ташкил қилишнинг умумий қоидаларини ишлаб чиқди, биринчилардан бўлиб бошқарув назариясининг шаклланишига асос солди. У бошқарув идораси бажарадиган 5 та маъмурий функсияни: тахмин қилиш, режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш, назоратни ажратиб кўрсатди. Бошқарув вазифалари: 1) техника (технология) соҳасидаги фаолият; 2) тижорат фаолияти (ресурсларни харид қилиш, тайёр маҳсулотни сотиш, айирбошлаш); 3) молиявий фаолият (капитал қидириш ва уни самарали ишлатиш); 4) ҳимоявий фаолият (мулкни ва шахсни ҳимоя қилиш); 5) ҳисобкитоб соҳасидаги фаолият (тафтиш, молмулкни ҳисобдан ўтказиш, баланс ҳужжатларини юритиш, сарфхаражатни ҳисобга олиш, статистика ҳисоботини амалга ошириш); 6) маъмурлик (шахсий таркибга таъсир кўрсатиш, вазифалар, буйруқлар бериш, ишга кабул қилиш, ишдан бўшатиш). Фаёл ташкилий режалаштириш масаласига алоҳида эътибор берган. Асосий асари 1916-йилда ёзилган „Умумий ва саноат маъмурияти“ китоби. Фаёл Анри қарашлари бошқарув тизимини яратиш ва бошқарув таркибини шакллантиришнинг меъёрий консепсиясини асослашга хизмат қилади. Садир Салимов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |