Федератлар (лот. фоэдерати, фоэдус — иттифоқ) — 1) Рим империяси чегараларида ҳарбий хизматни ўтовчи варвар қабилалари; яшаш учун чегара ҳудудидан ер, маош олишган; 2) ХВИИИ аср охиридаги Франсия инқилоби даврида инқилобни ҳимоя қилиш учун Парижга йўл олган кўнгиллилар; З) Франсияда "Юз кун" даврида Наполеонга қарши, коалиция кучларига қарши курашиш учун ташкил этилган кўнгилли отрядлар катнашчилари; 4) 1871-йилдаги Париж Коммунасини ҳимоя қилган Миллий гвардия жангчилари.