Федериcо Балзаретти (1981-йил 6-декабрда туғилган) — италиялик собиқ профессионал футболчи, чап қанот ҳимоячиси, ҳозирда " Виcенза " футбол директори лавозимида ишлайди. Торино ёшлар жамоасида етишиб чиқган, унинг профессионал футболчи сифатидаги илк фаолияти Варесе ва Сиэна жамоаларида бошланган.

Федериcо Балзаретти
Балзаретти УЭФА Эуро 2012 Италия сафида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Федериcо Балзаретти
Таваллуд санаси 1981-йил 6-декабр (1981-12-06) (44 ёш)
Таваллуд жойи Турин, Италй
Бўйи 1.78 м[1]
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Виcенза (клуб директори)
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Торино
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1999-2005 Торино 94 (2)
1999-2001 Варесе (ижара) 44 (0)
2001-2002 Сиэна (ижара) 16 (0)
2005-2007 Жувентус 57 (2)
2007-2008 Фиорентина 6 (0)
2008-2012 Палермо 143 (3)
2012-2015 Рома 39 (1)
Миллий терма жамоа
2000 Италия У20 23 (1)
2002 Италий У21 4 (0)
2010-2013 Италия 16 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клублардаги фаолияти

Торино

Балзаретти футболчилик фаолиятини 6 ёшида ўз шаҳрининг " Торино " клубида бошлаган ва турли ёшлар жамоаларида ўйнаган.1999 ва 2002-йиллар оралиғида вилоятнинг „Варесе“ ва „Сиэна“ жамоаларига ижарага берилди [2] Балзаретти қисқа вақт ичида, Торино клубининг рамзига айланди[2]

Ювентус

2005-йил 15-августда Балзаретти "Ювентус" эркин агент сифатида шартнома имзолади[2] „Бу қийин қарор эди“, деди Балзаретти[2] Бу ҳаракат Торино муҳлисларига[3]... хиёнати сифатида талқин қилинди.

Фиорентина ва Палермо

Балзаретти „Фиорентина“ сафида

Балзаретти 2007-йилнинг июл ойида „Фиорентина“ га 3,8 миллион эврога эвазига сотилган. 2007/08-йилги мавсумда А Сериянинг биринчи ярмида атиги олтита ўйинда майдонга тушди.

Рома

Балзаретти „Челси“га қарши ўртоқлик ўйинида.

2012-йилнинг 1-августида Балзаретти „Рома“ билан уч йиллик шартнома имзолади трансфери клубга 4,5 миллион евро тушди[4]. У 2012/13-йилги мавсумда Катанияга қарши 2:2 ҳисобидаги дуранг ўйинда дебют қилган[5]. У 2013-йил 22-сентябрда „ Лацио“ га қарши Дерби делла капитал ўйинида „Рома“ сафидаги илк голини киритд[6].

Фаолияти якуни

2015-йил 12-августда Балзаретти профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги икки йил давомида у сон жароҳати билан курашган, лекин фориғ бўлаолмаганлиги учун 33 ёшида бутунлай футболни тарк этишига қарор қилди.

Терма жамоадаги фаолият

Балзаретти Эвро-2012 ўйинларида.

Балзаретти 2010-йил 17-ноябрда Руминияга қарши ўртоқлик ўйинида Чезаре Пранделли бошчилигидаги Италия терма жамоаси сафида дебют қилди. У 2012-йилги УЭФА Эвро-2012 учун Италия терма жамоаси сафига жалб этилган. У Германияга қарши бутун ўйинни ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўтказд[7].

Ўйин услуби

Ҳужумкор чап қанот ҳимоячиси ёки ярим ҳимоячи сифатида ҳам ўйнашга ҳам қодир эди [8] Балзареттининг асосий устинликлари унинг тезлиги, чидамлилиги ва тўпни узатиш қобилияти эди[9][10][11]. Тактик жиҳатдан кўп қиррали футболчи, у майдоннинг ўнг томонида ҳам ўйнашга қодир эди[12].

Шахсий ҳаёт

Балзаретти таниқли италян Балерина Элеонора Аббагнато билан турмуш қурган уларнинг тўйи 2011 йилнинг ёзида Палермода бўлиб ўтди[13]. Уларнинг икки фарзанди бор. Балзареттининг олдинги муносабатларидан иккита фарзанди бор[14].

Ютуқлари

Клуб

Ювентус [15]

  • Б серия: 2006-07

Рома [15]

  • Италия кубоги: 2012-13 йилги иккинчи ўрин

Терма жамоадаги фаолият

Италия [15]

  • УЭФА Европа чемпионати: 2012 йилги иккинчи ўрин

Шахсий совринлари

  • А Сериянинг энг яхши жамоаси: 2011-12 [16]

Манбалар

  1. ↑ „Плаер Профиле“. уэфа.cом. Қаралди: 2013-йил 23-июл.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Боурне, Петер. Пассион ин тҳе Пиазза. Лулу.cом, 18 Септембер 2009 — 104-бет. ИСБН 978-1-4116-8181-1. Қаралди: 2011-йил 9-апрел. 
  3. ↑ „Торо - Рома, ла партита дегли эх“ (ит). торонеwс.нет. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-апрел.
  4. ↑ А.С. Рома (2012-йил 1-август). „Операзиони ди мерcато: Федериcо Балзаретти“ (ит). Пресс-релиз. 14-феврал 2013-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2012-йил 3-август.
  5. ↑ Риccардо Пратеси. „Cатаниа гуастафесте ди Земан ВИДЕО Ил 2-2 делл'Олимпиcо“ (ит). Ла Газзетта делло Спорт (2012-йил 26-август). Қаралди: 2015-йил 1-июн.
  6. ↑ Мауризио Ниcита. „Дербй, трионфа ла Рома: 2-0 сулла Лазио э примато солитарио“ (ит). Ла Газзетта делло Спорт (2013-йил 22-сентябр). Қаралди: 2015-йил 1-июн.
  7. ↑ „Балотелли сендс Италй паст Германй“. УЭФА.cом (2012-йил 28-июн). Қаралди: 2013-йил 11-феврал.
  8. ↑ „Франcесcо Cоcо гиоcа Палермо - Милан“ (ит). Тутто Мерcато Wеб. Қаралди: 2014-йил 14-сентябр.
  9. ↑ „Қуанти номи да сегнаре ин қуэста Ундер 20“ (ит). Ла Газзетта делло Спорт (2002-йил 17-май). Қаралди: 2014-йил 14-сентябр.
  10. ↑ „Палермо, қуаси фатта пер Гобби“ (ит). Тутто Палермо.нет. Қаралди: 2014-йил 14-сентябр.
  11. ↑ „Палермо: Сулле фасcе си рипарте да Cассани-Балзаретти“ (ит). Тутто Палермо.нет. Қаралди: 2014-йил 14-сентябр.
  12. ↑ Марcелло Сcудери. „Германиа-Италиа, новитà сулла формазионе: Балзаретти терзино дестро“ (ит). Тутто Палермо.нет (2012-йил 28-июн). Қаралди: 2015-йил 1-июн.
  13. ↑ „Элеонора Аббагнато э Федериcо Балзаретти: "Тутто сул ностро аморе"“. Огги (2013-йил 26-ноябр). Қаралди: 2014-йил 1-январ.
  14. ↑ „Éтоиле Элеонора Аббагнато ин исолатион он Ибиза“. Грамилано (2020-йил 12-апрел).
  15. ↑ 15,0 15,1 15,2 „Ф. Балзаретти“. Соccерwай. Қаралди: 2015-йил 18-декабр.
  16. ↑ „Гран Галà дел Cалcио Аиc. Э' Пирло ил миглиоре дел 2012“ (ит). Тутто Спорт (2013-йил 27-январ). 2015-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 1-июн.

Ҳаволалар