Федериcо Сантиаго Валверде Дипетта (талаффузи: Федерико Валверде; 1998-йил 22-июлда туғилган) – Уругвайлик профессионал футболчи, Испаниянинг Реал Мадрид клуби ва Уругвай терма жамоасида марказий ярим ҳимоячи, ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди. Ўзининг тезлиги, чидамлилиги билан машҳур бўлган кўп қиррали ўйинчи, шунингдек, ҳимоя ярим ҳимоячиси, ўнг қанот ҳимоячиси ва баъзан ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнаши мумкин.

Федериcо Валверде
Валверде 2021-йилда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Федериcо Сантиаго Валверде Дипетта[1]
Таваллуд санаси 1998-йил 22-июл (1998-07-22) (28 ёш)
Таваллуд жойи Монтевидео, Уругвай
Бўйи 1.82 м[2]
Амплуаси Марказий ярим ҳимоячи,
Ўнг қанот ярим ҳимоячиси
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Реал Мадрид
Рақами 8
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2001-2008 Эстудиантес де ла Униóн
2008-2015 Пеñарол
2016-2017 Реал Мадрид
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2015—2016 Пеñарол 12 (0)
2016—2017 Реал Мадрид Cастилла 30 (3)
2017— Реал Мадрид 104 (5)
– →  Депортиво Ла Cоруñа 24 (0)
Миллий терма жамоа
2012-2013 Уругуай У15 25 (7)
2014-2015 Уругвай У17 24 (11)
2015 Уругвай У18 7 (3)
2015-2017 Уругвай У20 15 (2)
2017- Уругвай 42 (4)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 20-май учун)

Жамоалардаги фаолияти

Валверде ўзининг илк фаолиятининг кўп қисмини Пеñарол билан ўтказди. 2015-16-йилги мавсумда Cеррога қарши ўйинда Пеñарол сафида дебют қилди[3]. Уругвайнинг ёшлар жамоаси аъзосига айланди ва Арсенал, Барcелона, Челсеа ва Реал Мадрид каби клубларнинг қизиқишини уйғотди[4][5][6].

Реал Мадрид

2016-йилнинг июлида Пеñаролдан Реалга ўтиб, Б жамоасига қўшилди[7]. Икки ой ўтгач, Валверде Cастилла сафида Реал га қарши дебют қилди, ўйинда унинг клуби ютқазди[8]. У дебют мавсумида иккинчи жамоанинг доимий аъзосига айланди. Ярим ҳимоячи Cастилла сафидаги илк голини 2016-йилнинг декабрида Албаcетега қарши ўйинда урган эди[9].

Депортиво Ла Cоруñага ижара

2017-йилнинг 22-июнида Валверде Ла Лига вакили Депортиво Ла Cоруñага бир йилга ижарага берилди[10]. У мусобақадаги дебютини 10-сентябр куни ўтказди. Валверде мавсум давомида 24 та ўйинда майдонга тушди, жамоаси қуйи лигага тушиб кетди.

2018: Реал Мадридга қайтиш

Ижарадан қайтгач, Валверде 2018-19-йилги мавсумда янги бош мураббий Жулен Лопетегуини ҳайратда қолдирди ва асосий таркибдан ўрин олди[11]. 2018-йил 23-октабр куни Валверде 20 ёшида Сантиаго Бернабéуда ФC Викториа Плзеňга қарши УЭФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида Реал Мадриддаги расмий дебютини ўтказди[12][13]. 25 ўйинда майдонга тушди ва асосий жамоадаги биринчи мавсумида ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди[14].

2019-йилдан ҳозирги кунгача: Биринчи жамоа ютуғи

Зинедине Зиданенинг клубга қайтиши ва Маркос Ллорентенинг кетиши билан Валверде 2019-20-йилги мавсумда жамоанинг асосий ўйинчисига айланди[15]. 2019-йилнинг 9-ноябрида у Реал Мадрид сафидаги илк голини Ла Лига доирасида Эибар устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда киритди[16].

2020-йилнинг 12-январида Валверде Испания Суперкубоги финалида Атлетиcо Мадридга қарши ўйинда Áлваро Моратага нисбатан қоидабузарлик қилди[17]. Валверде майдондан четлатилди, аммо унинг ҳаракатлари муқаррар гол бўлдан қутқарди, ўйин охирида Реал Мадрид ғалаба қозонди. Валверде лига мавсуми давомида 33 ўйинда майдонга тушди, Реал Мадрид 2019-20 Ла Лигада ғолиб чиқди[18].

27-сентябр куни Валверде Реал Мадриднинг 2020-21-йилги мавсумдаги илк голини Ла Лига доирасида Бетисга урди, якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйин футболчиси бўлди[19]. Бир ой ўтгач, 24-октябр куни Валверде Cамп Ноуда Барcелона дарвозасини 5-дақиқа ичида урди ва якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Валверде Эл Cлáсиcода гол урган иккинчи уругвайлик (Луис Суáрездан кейин) ва Реал Мадрид учун эса биринчи бўлди[20]. Бир ҳафта ўтгач, Валверде Алфредо Ди Стéфано стадионида Ҳуэсcага қарши 4:1 ҳисобида ғалабали ўйинда гол урди. Бу унинг мавсумдаги учинчи голи бўлди[21].

2021-йилнинг 24-августида Валверде шартномасини 2027-йилгача узайтирди[22]. 2022-йил 12-январда Испания Суперкубоги ярим финалининг қўшимча таймларида Барcелона дарвозасига 3-голни урди (3:2[23]. 28-май куни у Чемпионлар лигаси финалида Ливерпоол устидан 1:0 ҳисобида ғалабали ўйинда Винícиус Жúниорга голли узатма берди ва Реал Мадрид УЭФА Чемпионлар Лигасидаги 14-марта чемпионликни қўлга киритди[24].

Терма жамолардаги фаолияти

Валверде 2017-йилда Уругвай терма жамоасида

Федериcо Валверде 2017-йилги ФИФА У-20 Жаҳон чемпионатида Кумуш тўп билан тақдирланди, Уругвай турнирни тўртинчи ўринда якунлади[25].

У биринчи марта 2017-йилнинг августида[26] тўлиқ таркибга чақирилган ва 2017-йил 5-сентябрда Уругвай миллий футбол жамоасида дебют қилган[27] ва Парагвайга қарши ўйинда катталар жамоаси билан биринчи халқаро голини урган. 2018-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати учун Уругвайнинг 26 кишилик вақтинчалик таркибига киритилган, бироқ у 23 кишилик якуний таркибдан ташқарида қолган[28].

Валверде мураббий Óсcар Табáрез томонидан 2019-йилда Бразилияда бўлиб ўтадиган Америка Кубоги учун Уругвай терма жамоасининг 23 кишилик якуний таркибига киритилди[29]. 29-июн куни Перуга қарши ўтказилган чорак финалда асосий вақтдан кейин 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа пеналтилар сериясига қадар давом этди; Уругвай 4:5 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақадан чиқиб кетди[30].

2021-йил июн ойида Федериcо 2021-йилги Америка кубоги учун таркибга танланди[31].

Шахсий ҳаёти

Валверде аргентиналик журналист ва бошловчи Мина Бонино билан ишқий муносабатда. Уларнинг 2020-йил 20-февралда туғилган Бенисио исмли битта ўғли бор[32].

Фаолият статистикаси

Клуб

28-май, 2022-йил[33]
Клуб Мавсум Лига Мамлакат кубоги Қитъʻа Бошқа Жами
Лига Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Пеñарол 2016 Уругвай Примераси 12 0 0 0 1 [а] 0 — 13 0
Реал Мадрид Cастилла 2016-17 Сегунда Б дивизиони 30 3 — — — 30 3
Депортиво Ла Коруня (ижара) 2017-18 Ла Лига 24 0 1 0 — — 25 0
Реал Мадрид 2018-19 Ла Лига 16 0 5 0 4 [изоҳ 1] 0 — 25 0
2019-20 Ла Лига 33 2 3 0 6 [изоҳ 1] 0 2 [изоҳ 2] 0 44 2
2020-21 Ла Лига 24 3 1 0 7 [изоҳ 1] 0 1 [изоҳ 2] 0 33 3
2021-22 Ла Лига 31 0 2 0 11 [изоҳ 1] 0 2 [изоҳ 2] 1 46 1
Жами 104 5 11 0 28 0 5 1 148 6
Жами фаолияти 170 8 12 0 29 0 5 1 216 9
  1. ↑ Аппеаранcе(с) ин Cопа Либертадорес
  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Аппеаранcе(с) ин УЭФА Чампионс Леагуэ
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Аппеаранcе(с) ин Суперcопа де Эспаñа

Халқаро

11-июн, 2022-йилги ҳолат бўйича
Терма жамоа ва йил бўйича кўриниш ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Иштирок Голлар
Уругвай 2017 4 1
2018 4 0
2019 12 1
2020 2 0
2021 13 1
2022 8 1
Жами 42 4
Голлар ва натижалар биринчи бўлиб Уругвайнинг голлари сонини санаб ўтади.
Федериcо Валверде томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2017-йил 5 сентябр Эстадио Дефенсорес дел Чаcо, Асунсион, Парагвай  Парагвай 1 – 0 2-1 2018 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
2. 2019-йил 7 июн Эстадио Cентенарио, Монтевидео, Уругвай  Панама 3 – 0 3-0 Дўстона
3. 2021-йил 5 сентябр Эстадио Cампеóн дел Сигло, Монтевидео, Уругвай  Боливия 2 – 0 4-2 2022 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
4. 2022-йил 29 март Эстадио Сан Карлос де Апоқуиндо, Сантиаго, Чили  Чили 2 – 0 2-0

Ютуқлари

Пеñарол

  • Примера : 2015-16 [34]

Реал Мадрид

Индивидуал

  • ФИФА У-20 Жаҳон чемпионати кумуш тўпи : 2017[41]
  • УЭФА ЛаЛига йилнинг энг яхши жамоаси: 2019-20[42]

Эслатмалар

  1. ↑ Аппеаранcе(с) ин Cопа Либертадорес

Манбалар

  1. ↑ „Аcта дел Партидо cелебрадо эл 19 де маё де 2019, эн Мадрид“ [Минутес оф тҳе Матч ҳелд он 19 Май 2019, ин Мадрид] (эс). Роял Спаниш Фоотбалл Федератион. 2020-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-июн.
  2. ↑ „Валверде | Мидфиэлдер Фирст Теам | Оффиcиал Реал Мадрид CФ wебсите“. Реал Мадрид C.Ф. - Wеб Офиcиал.
  3. ↑ „CЕРРО ВС. ПЕÑАРОЛ 0 – 3“. Соccерwай.
  4. ↑ Паркер. „Арсенал баттле Реал Мадрид фор Уругуаян старлет Федериcо Валверде – Офф Тҳе Пост“. 2016-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июл.
  5. ↑ Гилес. „Арсенал 'лаунч бид то беат Барcа то Соутҳ Америcа'с мост эхcитинг талент'“. Метро (2015-йил 11-апрел).
  6. ↑ Малён. „Арсенал анд Челсеа баттлинг фор трансфер оф Уругуаян wондеркид“. Даилй Миррор (2015-йил 9-апрел).
  7. ↑ „Реал Мадрид сигн уп старлет Валверде – МАРCА Энглиш“. Қаралди: 2016-йил 25-сентябр.
  8. ↑ „1-0: Cастилла лост бй тҳе тигҳтест оф маргинс ин Ирúн – Реал Мадрид C.Ф.“. Қаралди: 2017-йил 10-март.
  9. ↑ „3-1: Cастилла сеэ офф тҳе леадерс ат тҳе Ди Стéфано – Реал Мадрид C.Ф.“. Қаралди: 2017-йил 10-март.
  10. ↑ „Феде Валверде, нуэво жугадор дел Депортиво пара ла Темпорада 2017–2018“ (эс). Депортиво Ла Cоруñа (2017-йил 22-июн). Қаралди: 2017-йил 30-июн.
  11. ↑ „Феде Валверде wилл стай wитҳ Реал Мадрид“. Марcа (2018-йил 17-август). Қаралди: 2018-йил 1-сентябр.
  12. ↑ „Феде Валверде cелебратес ҳис фирст гаме фор Мадрид: 'И'м ҳаппй wитҳ дебут, бур wиннинг wас море импортант'“. Трибуна.cом. 2020-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июл.
  13. ↑ „Федериcо Валверде делигҳц ин ҳис Реал Мадрид дебут“. Тҳе Реал Чампс (2018-йил 24-октябр). 2022-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июл.
  14. ↑ „Валверде турнс 22 | Реал Мадрид CФ“. Реал Мадрид C. Ф. – Wеб Офиcиал. Қаралди: 2020-йил 25-октябр.
  15. ↑ „Модриc ис но лонгер а суре-фире стартер фор Реал Мадрид“. АС.cом (2019-йил 31-октябр). 2022-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июл.
  16. ↑ „Карим Бензема доубле ҳелпс Реал Мадрид cруисе паст Эибар“. эспн.ин (2019-йил 9-ноябр). Қаралди: 2019-йил 9-ноябр.
  17. ↑ „Феде Валверде вс Атлетиcо Мадрид | (Спаниш Супер Cуп – Финал) 2020 ҲД 1080и“. ЁуТубе. РМДВИДСТВ. Қаралди: 2020-йил 30-декабр.
  18. ↑ „Реал Мадрид wин тҳе лонгест ЛаЛига Сантандер сеасон“. Марcа (2020-йил 17-июл). Қаралди: 2020-йил 17-июл.
  19. ↑ „Бетис 2–3 Реал Мадрид: ресулц, суммарй анд гоалс“. АС.cом (2020-йил 28-сентябр). 2022-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июл.
  20. ↑ „Барcелона-Реал Мадрид: 1–3: Суперб wин ин тҳе Cлáсиcо“. Реал Мадрид C.Ф. – Wеб Офиcиал. Қаралди: 2020-йил 26-октябр.
  21. ↑ „Реал Мадрид-Ҳуэсcа: 4–1: Реал Мадрид эасе паст Ҳуэсcа то мове топ“. Реал Мадрид C.Ф. – Wеб Офиcиал. Қаралди: 2020-йил 31-октябр.
  22. ↑ „Оффиcиал Анноунcемент: Валверде“. Реал Мадрид. Қаралди: 2021-йил 24-август.
  23. ↑ „ВИДЕО: Амазинг Валверде гоал в Барcелона ин Спаниш Супер Cуп“. БеСоccер. 2022-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 4-октябр.
  24. ↑ „Виниcиус Жр гоал ин Чампионс Леагуэ финал гивес Реал Мадрид ресулт вс Ливерпоол“. Спортинг Неwс (2022-йил 7-июн).
  25. ↑ „У20 Wорлд Cуп дисплайс cонвинcе Реал Мадрид оф Валверде талент“. МАРCА ин Энглиш.
  26. ↑ „Ресервадос вс. Аргентина й Парагуай“ (Спаниш). АУФ'с оффиcиал wебсите. 2017-йил 12-августда асл нусхадан архивланган.
  27. ↑ Обсервадор. „Эл футуро де ла cелесте эстá асегурадо“. Эл Обсервадор.
  28. ↑ Cраwфорд. „Ревеалед: Эверй Wорлд Cуп 2018 сқуад – Финал 23-ман лисц“. Гоал.cом (2018-йил 4-июн). Қаралди: 2020-йил 23-июл.
  29. ↑ „Уругуай Теам Сқуадс Cопа Америcа 2019“. cопаамериcа2019.ливе (2019-йил 7-март). 2021-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-июн.
  30. ↑ „Уругуай 0–0 Перу“. ББC Спорт (2019-йил 29-июн). Қаралди: 2019-йил 30-июн.
  31. ↑ „Плантел де Уругуай пара ла Cопа Амéриcа“ (эс). Уругуаян Фоотбалл Ассоcиатион (2021-йил 10-июн). Қаралди: 2021-йил 10-июн.
  32. ↑ „Феде Валверде анд Мина Бонино, паренц оф 1ст чилд афтер 14 ҳоурс оф лабоур“. БеСоccер (2020-йил 20-феврал). 2022-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июл.
  33. ↑ {{Соccерwай}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  34. ↑ „Ф. ВАЛВЕРДЕ ПАССПОРТ“. Соccерwай.
  35. ↑ „Реал Мадрид wин 2019/20 ЛаЛига Сантандер“. ЛаЛига (2020-йил 16-июл). 2020-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-июл.
  36. ↑ Wестwоод. „Реал Мадрид cлинч 35тҳ Ла Лига титле wитҳ фоур гамес то спаре афтер виcторй овер Эспанёл“. Гоал.cом (2022-йил 30-апрел). Қаралди: 2022-йил 30-апрел.
  37. ↑ „Реал Мадрид wин тҳе Суперcопа фром тҳе спот“. Марcа (2020-йил 12-январ). Қаралди: 2020-йил 12-январ.
  38. ↑ Мcтеар, Эуан. „Модриc анд Бензема фире Реал Мадрид то тҳе Суперcопа титле“. Марcа (2022-йил 16-январ). Қаралди: 2022-йил 16-январ.
  39. ↑ „Чампионс Леагуэ финал: Винícиус Жúниор сcорес онлй гоал ас Реал Мадрид денй Ливерпоол агаин“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2022-йил 28-май). Қаралди: 2022-йил 28-май.
  40. ↑ Родрíгуэз, Жосé Марíа. „Эл Мадрид агранда су леенда“ (эс). Марcа (2018-йил 22-декабр). 2019-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 22-декабр.
  41. ↑ „ФИФА У-20 Wорлд Cуп Кореа Републиc 2017 – Аwардс“. ФИФА. 2007-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  42. ↑ „Эқуипо Ревелаcиóн де Ла Лига 2019/20“. УЭФА (2020-йил 21-июл).

Ҳаволалар

  • Профил Реал Мадрид CФ сайтида
  • Профил Уругвай футбол ассоциацияси сайти (испанча)
  • {{УЭФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.