Feduk
Фёдор Андреевич Инсаров (1992-йил 9-феврал, Москва), Федук тахаллуси билан машҳур бўлган россиялик қўшиқчи, ҳип-ҳоп ва ҳаус-реп ижрочиси ва қўшиқ муаллифи. У яккахон фаолиятини 2010-йилда бошлаган, ўшандан бери иккита мини-албом ва еттита студия албомини чиқарган.
Федук | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Фёдор Андреевич Инсаров 9-феврал 1992-йил |
| Жанрлар | реп, ҳип ҳоп |
| Касби | репер |
| Фаолият йиллари | 2010-ҳозиргача |
| Лейбллар | Wарнер Мусиc Руссиа |
| Гуруҳлари | Добро за рап, БРМ, РНДМ CРЕW |
| Фуқаролиги |
|
| Веб-сайт | ҳттпс://федуконелове.cом/ |
Тообе билан биргаликда ёзилган „Сезон пожарче“ дебют албоми 2013-йил 3-июнда чиқди[1]. 2013-йилда Антон Борматовнинг „Околофутбол“ филми учун асосий трекни ёзди: қўшиқ хитга айланди, аммо Фёдорни „футбол безориси“ образи билан боғлай бошлади. Кейинчалик кетма-кет учта албом чиқарди. 2014-йилда Версус Интерсеасон Но2 мусобақасида иштирок этди ва у ерда петербурглик Юнг Траппани мағлуб этди (1:2). Ҳақиқий муваффақият Фёдорга 2017-йилда репер Элджей билан биргаликда ёзилган „Розовое вино“ қўшиғи чиққанидан сўнг келди, бу йилнинг асосий рус тилидаги хитларидан бирига айланди[2][3].
Ҳаёти
Фёдор 1992-йил 9-февралда Москвада туғилган. Отаси Андрей Лвович Инсаров МГИМОда жисмоний тарбия фанидан дарс беради. Онаси – Татяна Владимировна Инсарова, рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. Кирилл исмли акаси бор.
Болалигиданоқ отасининг Россия элчихоналари қошидаги мактабларда ўқитувчилик фаолияти (хизмат сафари) билан боғлиқ ҳолда бир неча бор узоқ вақт хорижда яшаган[4]: беш ёшидан ота-онаси билан бир неча йилга Хитойга кўчиб ўтган, 11 ёшдан 15 ёшгача Венгрияда яшаган. Ўзининг сўзларига кўра, у биринчи марта Будапештда реп эшитган. Мусиқий услуб бўлажак ижрочида шунчалик кучли таассурот қолдирдики, у ўз қўшиқларини ёзишни синаб кўра бошлади. Худди шу ерда, Венгрияда, Фёдор „Родник“ (Родниқуэ) тахаллуси билан машур бўлган маслакдоши билан учрашди. Родник янги репперга ёрдам бера бошлади, улар бир нечта қўшма трекларни ёзишди.
„Федук“ тахаллуси Венгрия билан боғлиқ бўлиб, Фёдор Инсаров шу ном билан танилган.
Шахсий ҳаёти
Фёдор ресторатор Аркадий Новиковнинг қизи Александра Новикова[5][6] билан учрашди, у билан 2021-йил 22-майда уч йиллик танишувдан кейин турмуш қурган. 2022-йил 2-март оилада Нина исмли қиз фарзанд дунёга келди[7][8][9][9].
Дискографияси
Албомлари
- 2013 – „Сезон пожарче“ (совместно с Тообе)
- 2014 – Гҳетто Спаcе
- 2015 – „Наш Остров“
- 2016 – „Фри“
- 2017 – Ф&Қ
- 2018 – Море Лове
- 2020 – „Яй“
- 2022 – „В тон улицам“
Мини-албомлари
Реп-баттл
| Рақиб | Чиқиш вақти |
|---|---|
| Юнг Траппа | 2014 |
Филмографияси
Манбалар
- ↑ „Федук в Аппле Мусиc“. иТунес. 2019-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-май.
- ↑ „«В магазине Гуccи тает розовое вино»: Гид по русскоязычным хитам 2017 года“ (ру). Тҳе Виллаге. 2018-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-январ.
- ↑ „Определен самый популярный у россиян музыкальный жанр“ (ру). Лента.ру. 2019-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-январ.
- ↑ „Инсаров Андрей Львович“ (ру). Официальный сайт МГИМО МИД России. 2021-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-май.
- ↑ Федук рассекретил роман с Сашей Новиковой (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-10-25 санасида архивланган) // Космополитен
- ↑ «Вечерний Ургант» выпуск от 03.07.2020. (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-08-26 санасида архивланган)
- ↑ „Федук и Саша Новикова стали родителями: пара показала первое фото, объявила пол и имя ребёнка“. www.сплетник.ру (2022-йил 5-март). 2022-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-март.
- ↑ „Александра Новикова и Федук стали родителями: первое фото малышки“ (ру). ҲЕЛЛО! Руссиа (2022-йил 3-май). 2022-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-март.
- ↑ 9,0 9,1 „Федук рассказал о сложностях отцовства: "Нервная система на исходе"“ (ру). ҲЕЛЛО! Руссиа (2022-йил 4-март). 2022-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-апрел.
- ↑ „Главные персонажи в «Леди Баг и Супер-Кот: Пробуждение силы» поют голосом Доры и Федук. Как так получилось?“. Кинопоиск (2023-йил 18-август). 2023-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-август.