Фелдшер (нем. фелд — майдон ва счерер — сартарош) — ўрта маълумотли тиббиёт ходими; даволашпрофилактика муассасаларида фелдшер врач ёрдамчиси бўлиб, у билан ҳамкорликда ишлайди. Фелдшер врач келгунига қадар тиббий ёрдам кўрсатади, шунингдек, профилактика ва эпидемияга карши санитария ишлари олиб боради. Фелдшерлар (санитарияэпидемиология стяларида ишлаш учун ва фелдшерлаборантлар) тиббиёт коллежларида тайёрланади.