Фелипе Игнаcио Флорес Чандиа (испанча: Фелипе Игнаcио Флорес Чандíа; 9-январ 1987-йил, Сантяго, Чили) – чилилик профессионал футболчи, Депортес Антофагаста клуби ва Чили миллий терма жамоаси ҳужумчиси.

Futbol
Фелипе Флорес
Тўлиқ исми Фелипе Игнаcио Флорес Чандиа
Туғилган жойи ва вақти 1987-йил 9-январ (36 ёш)

Сантяго, Чили

Фуқаролиги Чили
Бўйи

175 см

Позицияси Ҳужумчи
Клуби ҳақида маълумот
Клуби

Flag Chili Депортес Антофагаста

Рақами

17

Клуб карераси

Флорес Коло-Коло клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2004-йилда у Чили Примерасида асосий жамоа сафида дебют қилади. 2006-йилда Фелипе клуб Коло-Колога икки марта чемпион бўлишига ёрдам беради. Ўйин тажрибасига эга бўлиш учун у ЎХиггинс, Кобрелоа ва Унион Эспанола клубларида ижара асосида ўйнайди. 2008-йилда Флорес Чилини тарк этади ва мавсумни Мексика учинчи дивизионида Петролерос де Саламанка учун ўйнади. 2009-йил бошида Фелипе Ла Пиэдадга кўчиб ўтади. 18-январ куни Ирапуато жамоасига қарши бўлган баҳсда у захирадан майдонга тушиб Лига Асенсодаги дебютини ўтказади[1]. Ўша ўйинда Флорес дубл қайд этиб, „Ла Пиэдад“ сафидаги илк голларини киритади. 2010-йил бошида у „Депортес Антофагаста“ клубига қарши ўйин учун қисқа муддатга ватанига қайтади.

Ўша йилнинг ёзида Фелипе Дорадос де Синалоага кўчиб ўтади. 18-июл куни Ирапуатога қарши ўйинда у янги жамоасида дебют қилади[2]. 25-июл куни „Атланте деблерс“га қарши ўйинда Флорес „дубл“ни амалга оширади ва Дорадос де Синалоа учун ўзининг биринчи голини уради[3].

2011-йилнинг ёзида Фелипе „Сантяго Морнинг“ клубига келиб қўшилади. 10-сентябр куни Сантяго Уондерерсга қарши ўйинда у янги жамоаси сафида дебют қилади[4]. 2-октябр куни „Нюбленсе“га қарши ўйинда Флорес „Сантяго Морнинг“ учун биринчи голини уради[5] . 2012-йил бошида у иккинчи марта Кобрелоага кўчиб ўтди ва ёзда у ватани Коло-Колога қайтди. 2014-йилда Фелипе клуб билан учинчи марта чемпионликни қўлга киритди. 2015-йил 19-февралда у Либертадорес кубоги доирасида бразилиялик Атлетико Минейрога қарши ўйинда гол урди[6].

2015-йилнинг ёзида Флорес Мексикага қайтиб, Тихуана клубига келиб қўшилади. 26-июл куни Пачукага қарши ўйинда у Мексика Примерасида дебют қилди[7]. Ўша учрашувда Фелипе „Тихуана“ дарвозасига биринчи голини киритиб, пеналтини аниқ амалга оширди. 2017-йил бошида Флорес Веракрусга кўчиб ўтди. 7-январ куни „Керетаро“га қарши ўйинда у янги клуби сафида дебют қилди[8]. 15-феврал куни Чили кубоги доирасида Толука билан ўйинда Фелипе Веракрус сафида ўзининг биринчи голини урди[9]. 2018-йилда у Депортес Антофагастага қайтади.

Халқаро карераси

2012-йил 22-март куни Флорес Чили терма жамоаси сафида Перуга қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилади[10] .12-апрел куни Перу терма жамоасига қарши ўйинда у терма жамоадаги илк голини урди[11].

Чили терма жамоаси учун голлар

# сана Жой Рақиб Натижа Ҳисоб Мусобақа
01. 2012-йил 12-апрел Хорхе Басадре, Такна, Перу Андоза:Cоунтрй дата Перу Перу 0:2 0:3 Ўртоқлик учрашуви

Ютуқлари

Жамоа

"Коло-Коло"

  • 1Chempion Чили футбол чемпионати – Апертура 2006
  • 1Chempion Чили футбол чемпионати – Клаусура 2006
  • 1Chempion Чили футбол чемпионати – Cлаусура 2014  

Манбалар

  1. ↑ „Ла-Пьедад ВС. Ирапуато 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2009-йил 18-январ).
  2. ↑ „Ирапуато ВС. Дорадос де Синалоа 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2010-йил 18-июл).
  3. ↑ „Дорадос де Синалоа ВС. Атланте ИИ 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2010-йил 25-июл).
  4. ↑ „Сантьяго Морнинг ВС. Сантьяго Уондерерс 3:0“ (эн). соccерwай.cом (2011-йил 10-сентябр).
  5. ↑ „Сантьяго Морнинг ВС. Ньюбленсе 1:3“ (эн). соccерwай.cом (2011-йил 2-октябр). 2015-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
  6. ↑ „Коло-Коло ВС. Атлетико Минейро 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 19-феврал). 2015-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
  7. ↑ „Пачука ВС. Тихуана 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 26-июл). 2015-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
  8. ↑ „Веракрус ВС. Керетаро 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 7-январ). 2017-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
  9. ↑ „Веракрус ВС. Толука 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 15-феврал). 2017-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
  10. ↑ „Чили ВС. Перу 3:1“ (эн). соccерwай.cом (2012-йил 22-март). 2014-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
  11. ↑ „Перу ВС. Чили 0:3“ (эн). соccерwай.cом (2012-йил 12-апрел). 2015-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.