Felipe Paullier
Фелипе Пауллиэр – уругвайлик сиёсатчи ҳамда шифокор. 2023-йилнинг 27-октябридан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Ёшлар офиси раҳбари[1]. БМТ тарихидаги энг ёш расмий лавозим эгаси ҳисобланади. Турли йилларда Уругвайдаги маҳаллий лавозимларда фаолият юритган.
| Фелипе Пауллиер | |
|---|---|
![]() | |
|
Мансаб даври 2023-йил 27-октябр – ҳозиргача | |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
|
Мансаб даври 2020-йил – ҳозиргача | |
| Президент | Луис Лаcалле Поу |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1991-йил 26-январ Уругвай |
| Фуқаролиги |
|
| Таълим | Универсидад де ла Републиcа Ориэнтал дел Уругуай (бакалавр) |
| Алма матер | Универсидад Cатолиcа дел Уругуай (магистратура) |
| Касби | педиатр, сиёсатчи |
| Қўмиталар | БМТ ёшлар офиси |
Ҳаёти
Фелипе Пауллиэр 1991-йилнинг 26-январ куни Уругвайнинг пойтахти Монтевидео шаҳрида туғилган. Шаҳардаги ўрта мактабларнинг бирида таҳсил олгач, Универсидад де ла Репúблиcа олийгоҳининг тиббиёт факултетига ўқишга қабул қилинган. Магистрлик даражасини Универсидад Cатóлиcа дел Уругуай университетининг бизнес бошқаруви йўналиши бўйича олган.
Фаолияти
Уругвай
Дастлаб фаолиятини 2012-йилда БдБеқ CРО клиник тадқиқот ташкилотида илмий ёрдамчи сифатида бошлайди. 2015-16-йилларда Уругвай Соғлиқни сақлаш вазирлигида амалиётчи бўлиб хизмат қилган. Шу билан биргаликда, 2010-йилдан 2015-йилгача параллел равишда Монтевидео шаҳри судида маслаҳатчи сифатида ҳам ишлаган. 2015-йилда Монтевидео шаҳри мери ўринбосари этиб тайинланган. У бу лавозимда 2020-йилгача фаолият олиб борган. Шунингдек, 2020-йилдан Уругвай Миллий ёшлар институти директори лавозимида ишлаб келмоқда[2].
БМТ
2023-йилнинг 27-октябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антóнио Гутеррес Фелипе Пауллиэрни БМТ бош котибининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганини эълон қилган[3]. Шунингдек, бу лавозим билан биргалик БМТнинг Ёшлар офиси раҳбари сифатида ҳам иш бошлаши маълум қилинган. Шу йилнинг 1-декабр кунидан ўз фаолияти расман бошлаган.
Белгияга ташриф
Фелипе 2024-йилнинг 11-октябр куни Бирлашган миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Бруссел шаҳридаги ваколатхонасида расмийлар билан учрашув ўтказган. Озиқ-овқат ташкилотининг навбатдаги учрашувига Белгиядан ҳам делегатлар иштирок этишлари масалаларини кўриб чиққан[4].
Ўзбекистонга ташриф
Фелипе Пауллиэр 2025-йилнинг май ойида Тошкент шаҳрига ёшлар масалалари юзасидан ташриф буюрган. Дастлаб, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев билан Ўзбекистондаги ёшлар билан ишлаш тизими бўйича учрашув ўтказган. 15-май куни Тошкентда Рақамли „яшил“ ташаббуслар Глобал ёшлар фестивалида иштирок этган[5]. 16-май куни Олий Мажлис Сенатида Сенат раиси Танзила Норбоева билан Ўзбекистон-БМТ ҳамкорлиги юзасида учрашув ўтказган[6].
Мукофотлари
Фелипе Пауллиэр 2025-йилнинг феврал ойида Георгетоwн университетининг „Глобал Cомпететивенесс Леадершип“ (ГCЛ) халқаро дастури томонидан „ГCЛ 2025 Импаcт Аwард“ мукофоти билан тақдирланган[7].
Манбалар
- ↑ „Фелипе Пауллиэр Ассистант Сеcретарй-Генерал фор Ёутҳ Аффаирс“. БМТ веб-сайти. УН.орг. Қаралди: 19-май 2025-йил.
- ↑ „Мр. Фелипе Пауллиэр“. унесcап.орг. Қаралди: 19-май 2025-йил.
- ↑ „Помощник Генерального секретаря по делам молодежи“. ун.орг. Қаралди: 19-май 2025-йил.
- ↑ „УН Ассистант Сеcретарй-Генерал (АСГ) фор Ёутҳ Аффаирс, Фелипе Пауллиэр висиц ФАО Лиаисон Оффиcе ин Брусселс“. Фао.орг. Қаралди: 19-май 2025-йил.
- ↑ „БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Ёшлар офиси раҳбари Фелипе Пауллиер билан учрашув“. гов.уз. Қаралди: 19-май 2025-йил.
- ↑ „Танзила Нарбаева Фелипе Пауллиер билан учрашув ўтказди“. ёшларпортали.уз. Қаралди: 19-май 2025-йил.
- ↑ „Фелипе Пауллиэр, ГCЛ 2017, Уругуай, Wиннер оф тҳе ГCЛ 2025 Импаcт Аwард“. ҳттпс://лалп.георгетоwн.эду/.+Қаралди: 19-май 2025-йил.


