Felzit
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Фелзит (немисча: Фелсит) — нордон эффузив жинсларнинг майда донадор массаси бўлиб, калийли дала шпати (ортоклаз) ва кварс, баъзан нордон плагиоклаз ҳамда тўқ рангли минераллар (пироксен, биотит ва бошқалар)дан таркиб топган. Кимёвий таркиби бўйича фелзит дацитдан (СиО2 массаси бўйича 68%) риолитгача (72—75%) ўзгариб туради. Зичлиги 2,2—2,4 г/см3. Диагенез ва бошланғич метаморфизм жараёнида вулкан шишасининг қайта кристалланишидан ҳосил бўлади. Палеотип жинслар (кварсли порфир, кератофир, ортофир) учун хосдир. Баъзан "Фелзет". термини тоғ жинслари номида учрайди (мас, фелзодацит, фелзофир). Фелзет юқори сифатли кислота бардош материал сифатида ишлатилади. Конлари Шимолий Кавказ, Закарпате, Венгрия, Германия ва бошқаларда мавжуд.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |