Фемлар — Византияда ВИИ, ХИИ асрларда ҳарбий маъмурий округлар. Фемларни суд, молия, ҳарбий ҳокимиятга эга бўлган стратиглар бошқарган. Фемлар давлатга кунгилли лашкарлар — стратиотларни етказиб берган. ВИИИ, ХИ асрларда фемлар майда қисмларга бўлиб ташланган, ХИИ асрда фемлардаги ҳокимият гражданлардан чиққан амалдорлар — судяларга ўтган; фемлар ўрнига йирик чегара ҳарбийҳудудий бирликлар — дукатлар ва катепанатлар пайдо бўлган. ХИИИ асрда фемлар Никея империясида сақланиб қолган.