Фенакит

Фенакит (юн. пҳенах — алдамчи) — орол силикатлари синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Бе2[Си04], унда ВеО 42—45%. Тригонал сингонияда кристалланади. Кристаллари, одатда, майда призматик, баъзан ромбоэдрик, шунингдек, радиалнурсимон усимталар ва сферолитлар шаклида. Рангсиз, сарғиш, пушти, кулранг, оқ. Шишадек ялтироқ. Тиниқ, шаффоф. Қаттиқлиги 7,5—8, зичлиги 2,9—3 г/см3. Фенакит магматизмдан кейинги генетик типдаги конларда — пегматит, грейзен, гидротермал томирлар ва метасоматитларда учрайди. Гидротермал метасоматик ҳосилаларда флюорит, сулфидлар ва слюдалар билан, дала шпатли метасоматитларда баъзан гентгелвин билан ассоциацияда бўлади. Фенакит келажакда Бе олинадиган манба. Йирик тиниқ кристаллари қимматбаҳо тош сифатида ишлатилади.