Fendi
Фенди (Италянча талаффузи: ˈфɛнди ) — мўйна, тайёр кийим, чарм буюмлар, поябзал, атирлар, кўзойнаклар, соатлар ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи ҳашаматли италян мода уйи.
Фенди модалар уйига 1925-йилда Римда асос солинган[1].Фенди ўзининг мўйна, мўйна аксессуарлари ва чарм буюмлари билан машҳур. 2001-йилдан бери Фенди франсуз ЛВМҲ гуруҳининг „Мода ва чарм буюмлар“ бўлимининг бир қисмидир ҳисобланади. Унинг штаб-квартираси Римда, Палаззо делла Cивилта Италиана да жойлашган[2].
Тарихи
Дастлабки йиллар
Фенди модалар уйи 1925-йилда Адел ва Эдоардо Фенди (1904-1954) томонидан Римнинг Виа дел Плебисcито шаҳрида мўйна ва чарм дўкони сифатида очилган[3].1932- йилда Адел ва Эдоардо Фенди Виа Пиаведа бутик очишди. Кейинчалик бу дўкон Римдаги сайёҳлар учун машҳур жойлардан бирига айланди[4].
1946-йилдан бошлаб беш опа-сингил Паола, Анна, Франка, Карла ва Алда компанияга иккинчи авлодда оилавий корхона сифатида қўшилди[5],уларнинг ҳар бири 20 фоизлик аксияларга эгалик қилади[6]. Карл Лагерфелд 1965-йилда Фенди компаниясига қўшилди[7].Шундан сўнг у, мўйна ва аёллар тайёр кийим коллексияларининг креатив директори бўлди.[8]
1966-йилда Лагерфелд компания логотипини[9] квадрат ичидаги қўшалоқ Ф шаклида яратди, кейинчалик бу турли талқинларга сабаб бўлади. Шунингдек, 1966-йилда Фенди ўзининг биринчи юқори мода тўпламини тақдим этди ва Америка Қўшма Штатлари ва Японияда ўз офисларини кенгайтирди. 1969-йилда мўйнанинг биринчи тижорат бўлими ишга туширилди. Кейинги йилларда косметика ва эркаклар аксессуарлари чиқарилди. 1977-йилда Фенди биринчи марта кийим-кечакларни, ўзининг тайёр кийимлар тўплами сифатида тақдим этди[10].
1980-1990-йиллар
1980-йилларда Фенди ўз ассортиментларини парфюмерия (1985-йил)[4],кўзойнак(1987-йил), жинси шимлар ва уй жиҳозлари билан кенгайтирди[11].1989-йилда Фенди Ню-Ёркдаги 5-авенюда Америка Қўшма Штатларидаги биринчи бутикини очди.
1994-йилда Паола Фенди компания президентлигини синглиси Карлага топширди[12].Силвиа Вентурини Фенди, модалар уйига 1994-йилда қўшилди ва ўшандан бери Лагерфелд билан бирга аксессуарлар бўйича бадиий раҳбар ва аёллар бўлимининг ҳаммуаллифи сифатида фаолият юритмоқда.1997-йилда у барча сотувлар ва машҳурлик рекордларини ортда қолдирадиган машҳур модел бўлган Багет сумкасини яратди[10].
Назорат пакетини сотиш
1999-йилгача, Прада ва ЛВМҲ дунёдаги энг йирик ҳашаматли товарлар гуруҳи Фенди компаниясининг 51 фоизини 545 миллион долларга сотиб олгунига қадар Фенди оиласи томонидан бошқариладиган компания эди. Унинг рақобатчиси Гуccи тендер жараёнида ютқазди[13][14].Шартномага кўра, Прада ва ЛВМҲ, агар опа-сингиллар сотишга қарор қилсалар, Фенди компаниясининг 49 фоизидан бирини сотиб олишлари шарт эди[15].Бренд 2001-йилда ва 2002-йилда тахминан яна 20 миллион евро йўқотди[16]. 2002-йилда Прада ўзининг 25,5 фоиз улушини ЛВМҲга 265 миллион доллар эвазига сотишга рози бўлди[17]. 2002-йилда ЛВМҲ компаниянинг қўшимча 15,9 фоизини сотиб олди[18]. Таъсисчилар оиласининг аъзоси бўлган Карла Фенди 2008-йилгача раис ва кам улуш эгаси сифатида фаолият юритишда давом этди[19].
2007-йил 19-октябрда Фенди ўзининг баҳор-ёз коллексиясини тақдим этиш учун Буюк Хитой деворини танлади ва у ерда 88 та модел билан биринчи мода намойишини ўтказди[20][21][22].
2009-йилда Силвиа Вентурини Фенди Пеэкабоо сумкасини яратди ва Багет сумкаси билан таққосланадиган даражада муваффақиятга эришди[23][24].
Фенди Кидс бренди 2011-йил баҳор/ёз ойларида ўзининг илк намойишини амалга оширди[25].Ўша йили Фенди янги парфюмериясини — Фан ди Фендини чиқарди[26].
2010-йиллар
2014-йилда Фенди ўзининг подиум модасини намойиш қилиш учун дронлардан фойдаланишни режалаштира бошлади[27]. 2013-йилдан 2021-йилгача компания Сафило билан Фенди қуёшдан сақлайдиган кўзойнаклар ва оптик линзаларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва бутун дунё бўйлаб тарқатиш бўйича брендни лицензиялаш шартномасига эга бўлди[28].
2015-йилда Фенди Карл Лагерфелд билан эллик йиллик бизнесини нишонлади ва Париждаги Чампс-Элйсéэс театрида мўйнали кийимларга бағишланган биринчи юқори мода кўргазмасини ташкил этди[29][30]. Кейинчалик бренд ўзининг 90 йиллигини Римдаги Треви фавворасида мода намойиши билан нишонлади [31][32]ва бош қароргоҳини Палаззо делла Cивилтà Италиана га кўчиришни режалаштирди[33].
2017-йилда Фенди Фарфетч электрон тижорат платформаси билан ҳамкорликда буюртма асосида тайёрланган сумкалар дизайни учун модалар дўконини очди[34].
Сўнгги ўзгаришлар
2018-йилга келиб, Фенди йиллик сотувлар ҳажмини 1 миллиард еврога (1,2 миллиард доллар) чиқарди[35] ва бутун дунё бўйлаб 3000 нафар ходимга эга бўлди, жумладан, Италиядаги 400 га яқин чарм ва мўйна ишлаб чиқариш учун ихтисослаштирилган ателелар ва 215 дўкондан иборат тармоқни қўл остида бошқарди[36].
2021-йилда Фенди Римдаги Венера ибодатхонасини реставрация қилишни якунлади, бу қадимги Римдаги энг катта бино эди[37].
Маълумотномалар
- ↑ „Тҳе Ҳисторй оф Фенди“ (эн). УС. 2022-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-феврал.
- ↑ Фенди Релоcатес То А Роман Палаcе
- ↑ Чевалиэр, Мичел „3“, . Лухурй Бранд Манагемент, сеcонд, Сингапоре: Жоҳн Wилей & Сонс, 2012 — 53 (оф 316)-бет. ИСБН 978-1-118-17176-9.
- ↑ 4,0 4,1 Фенди, 90 анни ди сториа италиана
- ↑ „Фенди перфумес анд cологнес“. Фрагрантиcа.cом. Қаралди: 2011-йил 24-октябр.
- ↑ Жоҳн Таглиабуэ (Оcтобер 13, 1999), Френч-Италиан Аллианcе Такес Cонтроллинг Стаке ин Фенди Неw Ёрк Тимес.
- ↑ Финдлей. „Тҳе Ҳисторй оф Фенди“ (эн). жоурнал.wиллиамгеорге.cом. Қаралди: 2022-йил 24-феврал.
- ↑ Бергин, Оливиа. „Карл Лагерфелд то лаунч неw, аccессибле лине“. Тҳе Телеграпҳ (2011-йил 24-октябр). 2011-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 24-октябр.
- ↑ „Фенди-эволутион, меззо сеcоло ди логоманиа“. 2022-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-ноябр.
- ↑ 10,0 10,1 Фенди реwинд, сториа дел бранд че cелебра ил луссо делл’артигианалитà
- ↑ Луиса Заргани (Оcтобер 5, 2021), Фенди Превиэwс Неw Ҳоме Cоллеcтион ин Роме Wомен'с Wеар Даилй.
- ↑ ФЕНДИ ИНВЕСТИГАТЕД Бритиш Вогуэ, 2 Деcембер 2003.
- ↑ „Диор, Фенди френзй ҳелпс лухурй гроуп ЛВМҲ эхтенд иц реач“. Реутерс (2021-йил 26-июл). Қаралди: 2021-йил 4-август.
- ↑ Сузй Менкес (Оcтобер 13, 1999), Прада анд ЛВМҲ Жоин Форcес то Буй Италиан Фашион Ҳоусе Фенди Интернатионал Ҳералд Трибуне.
- ↑ Жоҳн Таглиабуэ (Оcтобер 13, 1999), Френч-Италиан Аллианcе Такес Cонтроллинг Стаке ин Фенди Неw Ёрк Тимес.
- ↑ Траcиэ Розҳон (Оcтобер 22, 2003), А Стругглинг ЛВМҲ Унит Лоокс Беёнд тҳе Ҳандбаг; Бут Фенди Инсисц Тҳат Леатҳер анд Фур Аре Форевер Неw Ёрк Тимес.
- ↑ Прада Селлинг Фенди Шарес то ЛВМҲ Ассоcиатед Пресс, Новембер 24, 2001.
- ↑ ЛВМҲ Аддс Анотҳер 15.9 Перcент оф Фенди Wомен'с Wеар Даилй, Жулй 9, 2002.
- ↑ Траcиэ Розҳон (Оcтобер 22, 2003), А Стругглинг ЛВМҲ Унит Лоокс Беёнд тҳе Ҳандбаг; Бут Фенди Инсисц Тҳат Леатҳер анд Фур Аре Форевер Неw Ёрк Тимес.
- ↑ Семинал Моменц: Wҳен Фенди Cонқуэред тҳе Греат Wалл оф Чина
- ↑ фенди ат тҳе греат wалл оф чина
- ↑ Чинаъс Греат Wалл гец фирст мажор фашион шоw
- ↑ Тҳе сторй оф Силвиа Вентурини Фенди’с Пеэкабоо баг: фром тонгуэ-ин-чеэк аccессорй то тимелесс десигн иcон
- ↑ Силвиа Вентурини Фенди Рефлеcц он Десигнинг тҳе Пеэкабоо Баг, 10 Еарс Онwардс
- ↑ „Тҳе Сторй оф Фенди“. 2022-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-ноябр.
- ↑ Степҳаниэ Эпиро анд Женнифер Wеил (Фебруарй 9, 2009), ЛВМҲ Пуллинг Фенди Сcент Wомен'с Wеар Даилй.
- ↑ Заргани, Луиса. „Фенди Партнеринг Wитҳ Гоогле то Ливестреам Рунwай Шоw“. WWД (2014-йил 18-феврал). Қаралди: 2014-йил 24-феврал.
- ↑ Исла Бинниэ (Жуне 10, 2013), Эеwеар макер Сафило анд фашион ҳоусе Фенди агреэ бранд лиcенсе Реутерс.
- ↑ Фенди’с 'ҳауте фоурруреъ cлосес Парис cоутуре wеэк
- ↑ Ҳауте Фоурруре 2017: Фенди
- ↑ „cонтрибутион%20оф%202.18%20 миллион%20эурос. Фенди cелебратес 90 еарс wитҳ рунwай шоw ат Треви Фоунтаин“. 2022-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-ноябр.
- ↑ „Фенди cелебратес иц 90 еарс ат тҳе Треви Фоунтаин“. 2025-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-ноябр.
- ↑ Степҳаниэ Кирчгаэсснер (Оcтобер 22, 2015), Фенди режеcц cритиcисм овер неw ҲҚ ин Муссолини пропаганда буилдинг Тҳе Гуардиан.
- ↑ Рачел Артҳур. „Cустомизед Лухурй: Фенди Турнс То Дигитал Фор Беспоке Ҳандбаг Лаунч“. Форбес (2017-йил 29-ноябр). Қаралди: 2018-йил 27-март.
- ↑ Судип Кар-Гупта анд Сараҳ Wҳите (Фебруарй 20, 2018), ЛВМҲ тапс Диор’с Брунсчwиг то леад лухурй бранд Фенди Реутерс.
- ↑ Судип Кар-Гупта анд Сараҳ Wҳите (Фебруарй 20, 2018), ЛВМҲ тапс Диор’с Брунсчwиг то леад лухурй бранд Фенди Реутерс.
- ↑ Салибиан. „Фенди Унвеилс Ресторатион оф Роме’с Темпле оф Венус анд Роме“ (эн-УС). WWД (2021-йил 20-декабр). Қаралди: 2022-йил 6-март.
Ҳаволалар
- Расмий сайти
- Фенди — бранд анд cомпанй профиле ат Фашион Модел Диреcторй