Фенг Хиаотинг (1985-йил 22-октябрда туғилган) — хитойлик профессионал футболчи, ҳозир Хитой Суперлигасининг "Шанҳаи Шенҳуа " клубида ўйнайди.

Фенг Хиаотинг
冯潇霆
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Фенг Хиаотинг
Таваллуд санаси 1985-йил 22-октябр (1985-10-22) (41 ёш)
Таваллуд жойи Далиан, Лиаонинг, Хитой
Бўйи 1.88 м (6 фт 2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Шангҳаи Шенҳуа
Рақами 6
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2003—2004 Сичуан Гуанченг 35 (2)
2005—2008 Далиан Шиде 35 (0)
2009 Даэгу ФC 19 (0)
2010 Жеонбук Ҳюндаи Моторс 11 (0)
2011—2021 Гуангзҳоу Эвергранде 209 (5)
2020 → Шангҳаи Шенҳуа (Ижара) 13 (0)
2021- Шангҳаи Шенҳуа 12 (0)
Миллий терма жамоа‡
2003—2005 Хитой У-20
2005—2008 Хитой У-23
2004- Хитой 76 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(3-январ 2022-йил учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (18-октабр 2019-йил учун)

Клубдаги фаолияти

Фенг Хиаотинг футболчилик фаолиятини 2003-йилги лига мавсумида Сичуан Гуанченг билан бошлаган ва у ерда тезда кучли футболчи сифатида ўзини намоён қилган. У бор-йўғи 17 ёшда бўлишига қарамай, уларни бир неча ўйинларда сардорлик қилган ва Хитойнинг профессионал футболидаги энг ёш клуб сардорига айланган[1]. 2003-йил декабр ойида Фенг Лига 1 жамоаси „Нант“ билан қисқа синовдан ўтган, аммо клубга қўшила олмаган[2]. Унинг иккинчи мавсуми жиддий жароҳат олиб, 2004-йилги лига мавсумининг кўп қисмини ўтказиб юборган.

Фенг 2008-йилнинг ёзида А Серия вакили АC Сиэна билан шартнома имзолашга яқин келган. Уларнинг спорт директори Мануэл Геролин 2008-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида Хитойнинг 23 ёшгача бўлган миллий терма жамоасининг барча ўйинларини томоша қилган. Далиан билан шартномаси тугаш арафасида Фенг 2009-йилги мавсум олдидан К-лига жамоалари Чуннам Драгонс, Жежу Унитед ва Даэгу ФCдан таклифлар олган. Охир-оқибат, у „Даэгу“ ФC билан икки йиллик шартнома имзолаган[3]. Фенг клубдаги дебютини 2009-йилнинг 22-мартида Поханг Стилерсга қарши ўйинда (2:2) ўтказган. 2010-йил 29-январда Фенг К-лига чемпиони Жеонбук Ҳюндаи Моторс билан шартнома имзолаган[4]. Фенг ўша мавсумда Жеонбукнинг ҳимоя чизиғида асосий таркибга кира олмаган ва тез орада клуб томонидан истеъфога чиқарилган.

Фенг 2011-йилги мавсум бошланишидан олдин Хитой Суперлигаси вакили Гуанзҳоу Эвергранд билан шартнома имзолашга қарор қилган. Ўша йили кучли ҳимоя билан бутун мавсум давомида бор-йўғи 23 та гол ўтказиб юборган Гуанзҳоу ўзининг биринчи олий дивизондаги чемпионлигини қўлга киритган. 2012-йилги мавсумда Фенг Олий ддивизион чемпионлигини ва Хитой ФА кубогини қўлга киритган.

Халқаро фаолияти

Фенгни Хитой терма жамоасига биринчи марта 2004-йилнинг 17-мартида Мянмага қарши ўйинда иштирок этиш учун ўша вақтдаги бош мураббий Ариэ Хоан чақирган[5]. 2018-йил 20-ноябр куни Фенг ўзининг илк халқаро голини Фаластинга қарши ўйинда (1:1) киритган[6].

Шахсий ҳаёти

Фенг 2009-йил 16-февралда Хитойнинг CCТВ миллий телевизион тармоғида ишлайдиган Чжао Йингинг билан оила қурган[7].

Фаолият статистикаси

Клуб статистикаси

Клуб Мавсум Лига Мамлакат Кубоги Лига Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Сичуан Гуанченг 2003 Хитой Жи А Лигаси 25 2 2 0 - - - 27 2
2004 Хитой Супер Лигаси 10 0 6 0 2 0 - - 18 0
Жами 35 2 8 0 2 0 0 0 0 0 45 2
Далиан Шиде 2005 Хитой Супер Лигаси 6 0 2 0 0 0 - - 8 0
2006 4 0 2 0 - 6 0 0 0 12 0
2007 4 0 - - - - 4 0
2008 21 0 - - - - 21 0
Жами 35 0 4 0 0 0 6 0 0 0 45 0
Даэгу ФC 2009 К-Леагуэ 19 0 2 0 1 0 - - 22 0
Жеонбук Ҳюндаи Моторс 2010 11 0 1 0 1 0 7 0 - 20 0
Гуангзҳоу Эвергранде 2011 Хитой Супер Лигаси 27 2 1 0 - - - 28 2
2012 19 0 3 0 - 9 0 1 0 32 0
2013 25 0 4 0 - 13 1 4 0 46 1
2014 23 0 0 0 - 9 0 0 0 32 0
2015 27 1 0 0 - 13 0 3 0 43 1
2016 22 0 5 0 - 5 0 1 0 33 0
2017 24 1 2 0 - 10 0 1 0 37 1
2018 26 0 0 0 - 7 0 1 0 34 0
2019 16 1 0 0 - 4 0 - 20 1
Жами 209 5 15 0 0 0 70 1 11 0 305 6
Шангҳаи Шенҳуа (Ижара) 2020 Хитой Супер Лигаси 13 0 0 0 - 6 0 - 19 0
Шангҳаи Шенҳуа 2021 Хитой Супер Лигаси 12 0 6 0 - - - 18 0
Карерада жами 334 7 36 0 4 0 89 1 11 0 474 8

Халқаро статистикаси

Миллий терма жамоа
Йил Ўйинлар Голлар
2004 2 0
2005 0 0
2006 0 0
2007 0 0
2008 5 0
2009 6 0
2010 8 0
2011 5 0
2012 4 0
2013 7 0
2014 6 0
2015 5 0
2016 9 0
2017 7 0
2018 7 1
2019 5 0
Жами 76 1

Халқаро майдондаги голлари

# Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 20.11.2018 Wуюан Ривер стадиони, Хайкоу, Хитой  Фаластин 1 — 0 1-1 Ўртоқлик

Ютуқлар

Клуб

Далиан Шиде[8]

  • Хитой Суперлигаси : 2005-йил
  • Хитой ФА кубоги : 2005-йил

Гуангзҳоу Эвергранд[8]

Халқаро

Хитой миллий футбол жамоаси

  • Шарқий Осиё футбол чемпионати : 2005, 2010

Шахсий ютуқлар

  • Хитой Суперлигасининг энг яхши жамоаси: 2015, 2016, 2017, 2018
  • Хитойда йилнинг энг яхши футболчиси : 2017

Манбалар

  1. ↑ „Фенг, Хиаотинг биограпҳй“. спорц.сина.cом.cн. Қаралди: 23-июл 2012-йил.
  2. ↑ „冯潇霆试训南特以失败告终 西汉姆之行也难成功“. спорц.ққ.cом (19-декабр 2003-йил). Қаралди: 27-март 2017-йил.
  3. ↑ „大邱官方宣布2年合同签冯潇霆 未来之星正式加盟“. спорц.сина.cом.cн (17-феврал 2009-йил). Қаралди: 23-июл 2012-йил.
  4. ↑ „冯潇霆已完成签约全北现代 将披15号征战亚冠联赛“. спорц.сина.cом.cн (29-январ 2010-йил). Қаралди: 23-июл 2012-йил.
  5. ↑ „中国 2-0 缅甸“. теамчина.фреэҳостиа.cом (17-март 2004-йил). Қаралди: 23-июл 2012-йил.
  6. ↑ „冯潇霆入球圆梦折射国足尴尬 攻无力得靠后卫破门“. Сина (20-ноябр 2018-йил). Қаралди: 28-ноябр 2018-йил.
  7. ↑ „冯潇霆出国女友变娇妻:任职央视美照曝光(图)“. спорц.моп.cом (16-феврал 2009-йил). Қаралди: 23-июл 2012-йил.
  8. ↑ 8,0 8,1 „Фенг, Хиаотинг“. Натионал-фоотбалл-теамс.cом (22-август 2019-йил). Қаралди: 22-август 2019-йил.
  9. ↑ „足协杯-张琳芃传射8024两球 恒大总分5-3贵州夺冠“. Спорц.сина.cом.cн (18-ноябр 2012-йил). Қаралди: 20-август 2019-йил.