Фенол, карбол кислота, гидроксибензол, C6Ҳ5ОҲ — ўзига хос ҳидли, рангсиз кристалл модда. Сақлаб қўйилганда пушти рангга киради. Моляр массаси - 94,11 г/мол, суюқланиш температураси 40,9°C, қайнаш температураси 181,75°C, зичлиги 1058 кг/м3. Спирт, эфир, ацетон, хлороформда яхши, сувда бир оз эрийди. Кучсиз кислота хусусиятига эга, ишқорлар билан фенолятлар ҳосил қилади. Фенол тошкўмир смоласидан олинади. Фенолнинг саноат кўламида синтезлаб олиниши изопропилбензол гидропероксидни кислоталар билан парчалашга асосланган. Фенол фенолформалдегид смолалар, капролактам, пикрин кислота, турли бўягичлар ва пестицидлар, дори моддалари ишлаб чиқаришда қўлланади. Терига текканда куйдиради: ҳавода 0,005 мг/л дан кўп бўлмаслиги лозим (яна қаранг Феноллар). Ароматик ҳалқа ва гидроксил гуруҳи борлиги сабабли фенол ҳам спиртлар, ҳам ароматик углеводородларга хос кимёвий хоссаларни намоён этади. Гидроксил гуруҳи бо'йича: Заиф кислотали хусусиятларга эга (спиртларга қараганда кучли), ишқорлар та'сирида тузлар - фенолатлар (масалан, натрий фенолат - C6Ҳ5ОНа) ҳосил бо'лади. Фенол рух кукуни билан куйдирилганида, гидроксил гуруҳи водород билан алмашади. C6Ҳ5ОҲ + Зн = C6Ҳ6 + ЗнО Колбе-Шмитт реаксияси салицил кислотасини ва унинг ҳосилаларини (ацетилсалицил кислотаси ва бошқаларни) синтез қилиш учун ишлатилади. ҳттпс://wикимедиа.орг/апи/рест_в1/медиа/матҳ/рендер/свг/8746д83ф76859c5бф80д5бc833151804дc210186