Феноллар — гидроксил гурухлари ароматик ядро углерод атомлари билан бевосита боғланган окси ҳосилали ароматик бирикмалар. Молекуласидаги гидроксил гуруҳ сонига қараб феноллар 1 атомли, 2 атомли ва куп атомли бўлади. 1 атомли феноллар гомологик қаторининг 1 вакили — оксибензол С6Н5 ОН одатда фенол хам дейилади. Толуолнинг окси ҳосиласи (метилфеноллар) о, м ва лкрезоллар, ксилолларнинг окси хреилалари эса ксилоллар дейилади. Нафталин қаторнинг феноллари нафтоллар деб аталади. Оддий 2 атомли фенол одиоксибензол — пирокатехин, м диоксибензол — резорсин ва лдиоксибензол — гидрохинон деб номланади. Кўп атомли фенол пирогаллол, флороглюцин дейилади.

Кўпчилик фенол рангеиз кристаллар, айримлари суюқ моддалар. Баъзи фенол ўзига хос ўткир ҳидли. Оддий фенол сувда бир оз, деярли барча Фенол спирт, эфир, бензолда яхши эрийди. Фенолнинг спиртлардан фарқи шуки, улар кучсиз кислоталар; ишқорлар билан осонгина реаксияга киришиб тузсимон моддалар — фенолятлар (мас, C6Ҳ;ОНа) ҳосил қилади.

Кўпгина фенол осон оксидланади. Фенолни синтезлашда тегишли галоген ҳосилалари гидролизидан (мис тузлари иштирокида) фойдаланилади. Фенол арилдиазония тузлари эритмасини қиздириб ва бошқа усулларда ҳам олинади. Тошкўмир смоласи ва қўнғир кўмирнинг бирламчи дёготи (чирки) фенол қаторларининг муҳим манбаи ҳисобланади.

Баъзи фенол антисептиклар, антиоксидловчи сифатида қўлланади. Фенол фенолформалдегид смолалар, полиамидлар ва бошқа полимерлар олишда кўплаб ишлатилади. Фенол асосида буягичлар, дори ва парфюмерия препаратлари, пестицидлар, пластификаторлар, сирт фаол моддалар ва бошқа синтез қилинади. Феноллар заҳарли. ФЕНОЛОГИЙА (юн. пҳаинимена — ҳодиса ва ... логия) — табиатдаги мавсумий ҳодисалар, уларнинг бошланиш муддатлари ва шу муддатларни белгиловчи омиллар тўғрисидаги билимлар системаси. "Фенол" терминини белгиялик ботаник Ш. Морран таклиф этган (1853). Юксак ўсимликларда куртакларнинг бўртиши ва ёзилиши, барг чикариши, гунчалаш (шоналаш), гуллаш, уруғ ва меваларнинг пишиб етилиши, кузда барглар сарғайиши ва тўкилиши (хазонрезгилик); сут эмизувчи ҳайвонларда қишки уйқудан уйғониш, жуфтлашиш, болалаш, мавсумий туллаш ва ҳоказо; қушларда баҳорги учиб келиш, уя солиш, тухум қўйиш, жўжа очиш, кузги учиб кетиш ва бошқа; балиқларда баҳорги серҳаракат ҳаёт, увилдириқ (икра) ташлаш, мавсумий кўчиб юриш; ҳашаротларда қишлаб чиққан индивидларнинг баҳорги уйғониши, ғумбаклардан ҳашаротлар пайдо бўлиши, тухумдан личинка (қурт) очиб чиқиши, жуфтлашиши, тухум қўйиши ва ҳоказонинг содир бўлиш муддатларини ўрганади.

Текшириш объектига биноан, фенология умумий ва хусусий фенологияга бўлинади. Умумий фенология табиат тараққиётини йил фаслларининг бир меъёрда алмашиниб туриши билан боғлиқ ҳолдаги яхлит ҳодиса сифатида ўрганади. Хусусий фенология фитофенология ёки ўсимликлар фенологияси ҳамда зоофенология — ҳайвонлар фенологиясига бўлинади. Фитофенологияда маданий ва ёввойи ўсимликлар, бегона ўт ва бошқаларнинг мавсумий ривожланиши ўрганилади.

Табиатдаги мавсумий ҳодисалар қадимдан ўрганила бошлаган. Хозирги илмий фенология ХВИИИ асрда қарор топди. 1734-йилда франсуз олими Р. Реомюр ғалла экинлари ва ҳашаротларнинг мавсумий ривожланиши хароратга боғлиқ эканлигини ўргана бошлади. 1748-йилдан бошлаб К. Линней фенологик кузатишлар олиб борди ва 1750-йилда кузатув пунктларининг биринчи тармоғини ташкил этди. ХИХ аср ўрталарига келиб, Ғарбий Европадаги барча йирик мамлакатлар ва Россияда фенологик кузатишлар олиб бориладиган бўлди. ХХ асрда фенологик кузатишлар ва тадқиқотлар Марказий Европадаги ҳамма мамлакатлар ҳамда АК,Шда, кейинроқ бориб, бошқа мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалди.

Табиатдаги мавсумий ҳодисаларнинг бошланиш муддатларини белгилаб берувчи омиллар ва қонуниятларни экологик фенология ўрганади. Бу омиллар эндоген ва экзоген омилларга бўлинади. Экзоген омилларни ташқи муҳит белгилайди. Ўсимликларнинг баҳорги уйғониш муддатларини, асосан, иссиқлик режими белгилаб беради. Ҳайвонларда мавсумий ҳодисаларнинг муддати, кўпинча, уларнинг озиқланиш шароити билан боғлиқ. Масалан, ҳашаротхўр қушлар баҳорда ҳашаротлар кўпайган вақтда учиб келади.

Одатда, ўсимликлар устида ўтказиладиган фенологик тадқиқотларда визуал кузатиш, миқдорий ўлчаш (мас, ўсимликлар массасининг ўсиши), интеграл (у ёки, бу ривожланиш фазасига кирган ўсимликлар сони фоиз ҳисобида) методлар қўлланади. Ҳар йиллик кузатишлар натижаси спектрлар шаклида; муайян ҳудудда ўсимликларнинг ҳар хил фенофазага кириш муддатлари жадвал ва график шаклда табиат календарига қайд этиб борилади. Одатда, бундай кузатишлар махсус ажратилган тажриба майдончалари ва табиат қўриқхоналарида ўтказилади. Кузатиш натижалари, яъни у ёки бу фенофазалар муддати географик атласлар таркибига кирувчи фенологик хариталарга туширилади.

Фенология маълумотларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва ҳосилни йиғиштириб олишнинг энг қулай муддатларини белгилаб бериш, асаларилар учун асал ширали ўсимликлар ва яшил хиёбонлар ташкил этиш учун дарахтларни танлашда, ўрмонларда ва бошқа жойларда ёнғин энг кўп хавф туғдирадиган фаслларни аниклашда фойдаланилади.Ундан Ташқари ТКТИ да қўлланади.