Fenomen

Феномен (юн.: φαινόμενоν, φαίνω пҳаинō — „кўрсатаман“) деб ҳар қандай кузатиладиган ҳодисага айтилади. Кундалик ҳаётда эса бу атама камдан кам кузатиладиган ғайриоддий ҳодисани англатади. Атамани замонавий фалсафага Иммануэл Кант киритган.
Феномен (юн. пҳаиноменон — содир бўлувчи) — 1) ғайриоддий, камдан кам бўладиган ҳодиса, факт; 2) ҳис-туйғу орқали пайқаладиган ҳодисани англатувчи фалсафий тушунча. „Феномен“ атамасини Аристотел „кўринувчи“, „туюлувчи“ маъносида ишлатган. Лейбниц эса бу сўзни тажрибадан маълум бўлган далилларга нисбатан қўллаган. И. Кант феномен тушунчаси ёрдамида моҳиятни ҳодисадан кескин ажратишга уринган ва ҳодисани билиш мумкин, моҳиятни эса билиш мумкин эмас деб ҳисоблаган (яна қаранг Моҳият ва ҳодиса).
Яна қаранг
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |