Fereshteh Forough

Ферештеҳ Фороугҳ (1985-йилда туғилган[1]) – афғонистонлик ижтимоий фаол ва мамлакатидаги қизлар учун биринчи кодлаш мактаби – Cоде то Инспире (CТИ)нинг бош директори ҳамда асосчиси. Шунингдек, гендер тенглиги ва ривожланаётган мамлакатларда рақамли саводхонлик орқали аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилувчи ижтимоий фаол аёл.
Таълими
Файл:Ферештеҳ Фороугҳ - ИОМ УН Мигратион 2017.wебм Ферештеҳ Фороугҳ Эронда афғон оиласида туғилган. У қочқинликда катта бўлган[2][3]. 2001-йилда Толибон мағлубиятидан бир йил ўтгач, унинг оиласи Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрига кўчиб ўтди[2][4][3].
Фороугҳ Эронда адабиётга ихтисослаштирилган мактабни тамомлаган. У дастлаб информатика фанига, умуман, технологияга қизиқмасди, лекин коллежга кириш имтиҳонини топширгандан сўнг ушбу соҳага қизиқиши ортди. Отаси қизини замонавий соҳаларда синаб кўришга ундади[5]. Кейин у Ҳирот университетида компютер ихтисослиги бўйича бакалавр даражасини, кейинчалик Германиянинг Берлин Техник университетида магистрлик даражасини олди[4].
Фаолияти
Ферештеҳ Фороугҳ магистрлик даражасини олиб, Ҳиротга қайтгач, ўзининг ўзи таҳсил олган Ҳирот университетида информатика профессори бўлди ва у ерда уч йил ишлади[4]. 2015-йил январ ойида „Cоде то Инспире“ га асос солишдан олдин „Wоменъс Аннех Фоундатион“ ҳаммуассиси ва бошқарув кенгаши аъзоси бўлган[6][7]. Ҳозирда Рақамли Фуқаролар Жамғармаси номи билан танилган ушбу ташкилот нотижорат ташкилот бўлиб, қизлар ва аёлларни рақамли саводхонликка ўргатади ва ривожланаётган мамлакатлардаги қизларга технология ва интернетдан фойдаланишни таъминлаш учун фаолият олиб боради[6][8].
Манбалар
- ↑ ТЕД Арчиве (2017-11-20), Тҳе ИТ Wомен оф Афгҳанистан | Ферештеҳ Фороугҳ, қаралди: 2017-11-27
- ↑ 2,0 2,1 Бреwер, Кирстиэ. „Меэт Афгҳанистан'с фемале cодерс wҳо аре дефйинг гендер стереотйпес“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2016-йил 7-ноябр). Қаралди: 2017-йил 27-ноябр.
- ↑ 3,0 3,1 „Ферештеҳ Фороугҳ Ис Эмпоwеринг Афгҳани Wомен Тҳроугҳ Cоде – Wелcоме то Wорлд Wоман Фоундатион“ (эн-УС). www.wорлдwоманфоундатион.cом. Қаралди: 2017-йил 27-ноябр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Wант то висит Афгҳанистан? Тҳей'ре макинг ан апп фор тҳат“ (эн-УС). ПБС НеwсҲоур (2016-йил 29-сентябр). Қаралди: 2017-йил 27-ноябр.
- ↑ „Эмпоwеринг Афгҳан Гирлс Тҳроугҳ Cоде wитҳ Ферештеҳ Фороугҳ“ (эн-УС) (2016-йил 26-октябр). Қаралди: 2017-йил 27-ноябр.
- ↑ 6,0 6,1 „Ҳоw леарнинг то cоде cан бринг Афгҳан гирлс инто тҳе глобал теч маркетплаcе“ (эн-УС). Wомен ин тҳе Wорлд ин Ассоcиатион wитҳ Тҳе Неw Ёрк Тимес - WИТW (2015-йил 7-сентябр). Қаралди: 2017-йил 27-ноябр.
- ↑ Синҳа, Шивика. „Ферештеҳ Фороугҳ: Тҳе Деcодер - ВЕНЕКА.МЕ“ (эн-УС). ВЕНЕКА.МЕ (2015-йил 7-июл). 2018-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 27-ноябр.
- ↑ „Дигитал Cитизен Фунд |“ (эн-УС). дигиталcитизенфунд.орг. Қаралди: 2017-йил 27-ноябр.