Feride Acar
Фериде Аcар (1948-йилда туғилган) — аёллар ва гендер масалалари бўйича туркиялик халқаро эксперт. Яқин Шарқ техника университетида гендер ва аёллар тадқиқотлари дастурининг асосчиси ҳисобланади.
| Фериде Аcар | |
|---|---|
| Таваллуди |
Айşэ Фериде Аcар 1948-йил 14-январ |
| Таълими |
Яқин Шарқ техника университети (БА) Брйн Маwр коллежи (МА, ПҳД) |
| Касби |
|
| Турмуш ўртоғи | Аҳмет Аcар |
| Мукофотлари | Европа кенгаши Про Мерито медали |
2003—2005-йилларда Аёлларга нисбатан камситишни бартараф этиш қўмитаси раиси бўлиб ишлаган. Шунингдек, Европа кенгаши ҳузуридаги Аёлларга нисбатан зўравонлик ва Оиладаги зўравонликка қарши кураш бўйича экспертлар гуруҳи (ГРЕВИО) президенти сифатида кетма-кет уч муддат фаолият юритган. 2019-йилда аёллар ҳуқуқларини илгари суришдаги хизматлари учун Европа кенгашининг „Про Мерито“ медали билан тақдирланган[1].
Ёшлиги ва таълими
Фериде Аcар (тўлиқ исми Айşэ Фериде Аcар) 1948-йил 14-январда Бурса шаҳрида туғилган.
1970-йилда Анқарадаги Яқин Шарқ техника университетида социология йўналишида бакалавр даражасини олган. Кейинчалик АҚШда таҳсилни давом эттириб, 1973-йилда магистр, 1976-йилда эса сиёсий социология бўйича Брйн Маwр коллежида докторлик даражасини олган[2].
Фаолияти
Академик фаолияти
Таълимини тугатгач, Фериде Аcар Туркияга қайтиб, Яқин Шарқ техника университети давлат бошқаруви кафедрасида социология фанидан дарс берувчи доцент сифатида ишлай бошлаган[3][4].
Ушбу университетда Гендер ва аёллар тадқиқотлари магистрлик дастурига асос солиб, 1994—2004-йилларда унга раҳбарлик қилган[5][6]. Шу билан бирга, 2001—2007-йилларда сиёсацҳунослик ва давлат бошқаруви бўлими мудири бўлиб ишлаган[7][8]. 2015-йилда нафақага чиққан[9].
Фаоллиги
1980-йиллардан бошлаб Фериде Аcар аёллар ҳуқуқлари ҳаракатида фаол қатнаша бошлаган.
1995-йилда Пекин аёллар конференсиясида иштирок этган ва 1997-йилда Аёлларга нисбатан камситишни бартараф этиш қўмитасига аъзо этиб сайланган. 1999—2001-йилларда маърузачи, 2001—2003-йилларда вице-президент, 2003—2005-йилларда эса президент сифатида фаолият юритган[10].
2011—2019-йилларда яна ушбу қўмитада ишлаган. 2006—2011-йилларда Истанбул конвенсиясини ишлаб чиқишда иштирок этган ва кейинчалик унинг мониторинг органида ҳам фаолият юритган[6][11].
2009—2010-йилларда у Туркия вакили сифатида махсус қўмитада ишлаган, 2015-йилдан эса ГРЕВИО гуруҳи аъзоси бўлган[10]. У уч муддат кетма-кет ушбу ташкилот президенти этиб сайланиб, 2019-йилда фаолиятини якунлаган[5][6][10].
Мукофотлари
2010-йилда Глобал ҳаракат учун парламент аъзолари ташкилотининг „Демократия ҳимоячиси“ мукофоти билан тақдирланган[12].
2018-йилда Канада ҳукумати томонидан инсон ҳуқуқлари йўлидаги хизматлари учун эътироф этилган ва шу йили Туркия университет аёллари уюшмаси томонидан ҳам мукофотланган[6][13].
2019-йилда Европа кенгашининг „Про Мерито“ медали билан тақдирланган[5].
2018-йилда Аполитиcал ташкилоти томонидан тузилган гендер тенгсизлигига қарши курашаётган дунёнинг энг етакчи 100 шахсидан бири рўйхатига киритилган[14][15].
Адабиётлар
- Аcар, Фериде „Cурриcулум Витаэ“. рм.cоэ.инт. Страсбоург, Франcе: Cоунcил оф Эуропе (2015). 2022-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-апрел.
- Аята, Гöкçэçиçэк; Cандаş, Айşэн „10. Туркей“, . Феминист Адвоcаcй, Фамилй Лаw анд Виоленcе агаинст Wомен: Интернатионал Перспеcтивес. Неw Ёрк, Неw Ёрк: Роутледге, 2018 — 178–197-бет. ИСБН 978-1-138-34493-8.
- Сторминг тҳе Тоwер: Wомен ин тҳе Аcадемиc Wорлд. Лондон: Коган Паге, 1990. ИСБН 978-1-85091-872-1.
- Сенгупта, Сомини. „Туркиш Студенц Шруг ат Лаw он Маритал Эқуалитй“. Тҳе Аризона Републиc. НЙ Тимес Агенcй (2001-йил 1-декабр), с. 33. Қаралди: 2022-йил 26-апрел.
- „Биограпҳиcал дата форм оф Мс. Айşэ Фериде АCАР Туркиш cандидате то CЕДАW“. Оффиcе оф тҳе Унитед Натионс Ҳигҳ Cоммиссионер фор Ҳуман Ригҳц. Генева, Сwитзерланд: Унитед Натионс (2007). 2022-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-апрел.
- „Дефендер оф Демоcраcй Аwард“. пгаcтион.орг. Wашингтон, Д. C.: Парлиаментарианс фор Глобал Аcтион (2019). 2022-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-апрел.
- „Фериде Аcар Тüркие'нин ГРЕВИО Адайı Сеçилди“ (Туркиш). Бианет (2015-йил 5-март). 2022-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-апрел.
- „Фирст Ладй Меэц Туркиш Wомен, Леадерс“. Тҳе Саcраменто Беэ. Wашингтон Пост (1996-йил 27-март), с. 15. Қаралди: 2022-йил 26-апрел.
- „Проф. Др. Фериде Аcар Аwардед 'Про Мерито Медал' бй Cоунcил оф Эуропе“. Бианет (2019-йил 28-май). 2022-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-апрел.
- „Сивил Топлум Курулуşларıна Йöнелик “Кадıнларıн İнсан Ҳакларı” Семинери-И, 21–23 Эйлüл 2007“ ["Wомен'с Ҳуман Ригҳц" Семинар фор Нон-Говернментал Организатионс-И, 21–23 Септембер 2007] (Туркиш). инсанҳакларимеркези. Истанбул, Туркей: Истанбул Билги Университй (2007-йил 23-сентябр). 2022-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-апрел.
- „ТАУW ҳелд иц аннуал Wомен Леадерс Аwард Cеремонй“. ГWИ Упдате. Генева, Сwитзерланд: Градуате Wомен Интернатионал (2018-йил 1-апрел). 2022-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-апрел.
- „Тҳе Истанбул Cонвентион & ГР 35 оф CЕДАW ас Интернатионал Нормс анд Мечанисмс то Cомбат Гендер-Басед Виоленcе агаинст Wомен“. Будапест, Ҳунгарй: Cентрал Эуропеан Университй (2020-йил 20-феврал). 2020-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-апрел.
Манбалар
- ↑ „Аврупа'дан Проф. Др. Фериде Аcар'а лиякат мадалясı“. аа.cом.тр. Қаралди: 2024-йил 4-декабр.
- ↑ ОҲCҲР 2007.
- ↑ Лиэ & О'Леарй 1990, с. 11.
- ↑ Тҳе Саcраменто Беэ 1996, с. 15.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Бианет 2019.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Cентрал Эуропеан Университй 2020.
- ↑ Сенгупта 2001, с. 33.
- ↑ Истанбул Билги Университй 2007.
- ↑ Аcар 2015, с. 2.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 Аята & Cандаş 2018, с. 194.
- ↑ Бианет 2015.
- ↑ Парлиаментарианс фор Глобал Аcтион 2019.
- ↑ Градуате Wомен Интернатионал 2018.
- ↑ Эргу, Элиф „İлк 100'лüк мücаделе“. Ҳüрриет газетеси, 31 Майıс 2018. 2018-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-июн.
- ↑ „Гендер Эқуалитй Топ 100“. Аполитиcал.cо ситеси. 2018-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-июн.