Фериде Рушити (1970-йил 12-сентябр) – косоволик инсон ҳуқуқлари фаоли, доктор, „Косово қийноқлардан омон қолган қурбонларни реабилитация қилиш маркази“ (КРCТ) директори[1]. 2018-йил 23-март куни АҚШ Давлат котибининг „Халқаро жасур аёллар“ мукофотига сазовор бўлган. Ушбу мукофот АҚШнинг биринчи хоними Меланиа Трумп томонидан топширилган[2][3][4][5][6].

Фериде Рушити

Рушити 2023-йилда
Таваллуди 12-сентябр 1970-йил
Драганcе, Сербия СР, Югославия СФР
Касби Доктор, инсон ҳуқуқлари фаоли

Таълими ва фаолияти

Фериде Рушити 1970-йил 12-сентябрда дунёга келган[7]. 1997-йилда Албаниянинг Тирана шаҳрида тиббиёт факултетининг гастроэнтерология ихтисослигини тамомлаган[8].

1998–1999-йиллардаги Косово урушидан сўнг, Фериде Рушити урушдан кейин қайтиб келганлар ва қийноқлардан омон қолганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Косоводан 45 нафар соғлиқни сақлаш ходимидан иборат жамоани сафарбар қилган. У, шунингдек, Албаниядаги қочқинлар лагерларида шифокор сифатида хизмат қилган ва у ерда жинсий зўравонликдан омон қолганлар билан бевосита ишлаган.

Доктор Фериде Рушити Кукесдаги қочоқлар лагерида, 1999-йил.

Урушдан кейин Косово қийноқлардан омон қолган қурбонларни реабилитация қилиш марказини ташкил қилган[9]. Марказнинг асосий йўналиши қийноқлар ва жинсий зўравонликдан омон қолганларни реабилитация қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат эди.

Фериде Рушити ҳамда бошқа фаол аёллар томонидан ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида Косоводаги урушда жинсий зўравонлик ва қийноқларга учраган аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг сўзларини ҳукуматга етказиш йўлида фаолият олиб борилган ва ҳукуматга таъсир ўтказишга уринилган. Натижада, ҳукумат бу инсонларни уруш қурбони сифатида тан олган, яъни уларга расман ушбу мақомни берган. Бу эса қурбонларга давлат томонидан ҳар ой компенсация сифатида маълум миқдорда пул олиш ҳуқуқини берган. Қурбонларга тўланадиган компенсация миқдори паст бўлиши мумкинлиги ҳақида турли миш-мишлар тарқалганида Фериде Рушити молия вазири Бедри Ҳамза билан учрашиб, бу борада у билан гаплашган[10]. 2018-йилнинг феврал ойидан бошлаб рўйхатга олиш ишлари бошланган. Ушбу даврда жинсий зўравонликка учраган қурбонларга ойига 280 АҚСҲ доллари (тахминан 228 евро) миқдорида компенсация тўланади[11].

Манбалар

  1. ↑ Фериде Рушитит до тъи ндаҳет Çмими Ндëркомбëтар пëр Гратë э Гухимшме (албанча)
  2. ↑ Фериде Рушити мерр Çмимин Ндëркомбëтар пëр Гратë э Гухимшме (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-08-11 санасида архивланган) (албанча)
  3. ↑ Фериде Рушити, фитуэсе э çмимит пëр гра тë гухимшме (албанча)
  4. ↑ Пенсаcола Wелcомес Др. Фериде Рушити, Ҳуман Ригҳц Аcтивист Фром Косово
  5. ↑ 'И диднът wант тҳис то бе а табоў: тҳе фигҳт фор Косован wомен рапед дуринг тҳе wар
  6. ↑ Др. Фериде Рушити (Косово)
  7. ↑ Уриме 50 вжеторин э линджес Тҳемелуэсес дҳе Дрежторес сонë, Др. Фериде Рушити! Тë урожмë шëндет дҳе суксесе нë пëрмбушжен э мисионит Тонë тë шенжтë! Дëшират мë тë мират нга стафи и КРCТ-сë. ----------------------- Ҳаппй 50тҳ биртҳдай то тҳе Фоундер анд тҳе Диреcтор оф КРCТ, Др. Фериде Рушити! Wе wиш ёу ҳеалтҳ анд суccесс ин фулфиллинг оур саcред миссион! Бест wишес фром тҳе КРCТ стафф..
  8. ↑ Куш ëштë Фериде Рушити э cила қë 20 вжет пунон ме виктимат э дҳунëс сексуале нë Косовë (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-08-11 санасида архивланган) (албанча)
  9. ↑ „Ҳисторй – КРCТ“ (эн-УС). Қаралди: 2025-йил 11-феврал.
  10. ↑ МcВеигҳ, Карен. „'И дидн'т wант тҳис то бе а табоў: тҳе фигҳт фор Косован wомен рапед дуринг тҳе wар“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2018-йил 4-август). Қаралди: 2019-йил 19-август.
  11. ↑ Нот Алл Косовар Wомен Рапед Дуринг Wар Wитҳ Сербиа Апплй Фор Cомпенсатион (албанча)