Ferma
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ферма – хусусий қишлоқ хўжалиги корхонаси. Бозор иқтисодиёти мамлакатларида ферма ўз мулкида ёки ижарага олинган ерда хўжалик фаолияти билан шуғулланадиган фермерга тегишли бўлади. Собиқ Иттифоқда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва чорва молларини ўстириш бн шуғулланадиган қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки унинг бўлинмаси ферма деб аталган. Ихтисослашишига қараб, ферма қорамолчилик, қўйчилик, чўчқачилик, паррандачилик ва бошқа йўналишларда ташкил этилади. Чорвачилик фермалари наслчилик ва товар фермаларига бўлинади, уларнинг миқёси чорва моллари бош сони ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми билан белгиланади. Фермалар ем-хашак экинларини экиш, молларни яйловда боқиш шароити, сув ресурслари, йўлларнинг жойлашиши, аҳоли яшаш жойларининг узоқ ёки яқинлиги, ветеринариясанитария ва бошқа омиллар мавжудлигига қараб ташкил этилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |