Фермобил узлукли йўлда ҳаракатланувчи транспорт воситасидир. У темир йўл қуриш қийин ва қиммат бўлган ҳудудлар учун мўлжалланган. Фермобил лойиҳаси Иркуцк политехника университетида ишлаб чиқилган, у ҳақидаги мақола "Техника - молодёжи" журналининг 1975 йилги 4-сонида техника фанлари номзоди Игор Бескин таҳрири остида чоп этилган[1].

Техник таснифи

Фермобил йўли бир-биридан маълум масофада тикланган, баландлиги 1,5-2,5 метрлик устунлар ва уларга қўйилган 2-3 метрлик йўналтирувчи плиталардан иборат. Устунлар орасидаги масофа улар қўйиладиган ер таснифига (гил таркибига) кўра ҳар хил бўлади, ҳисобланган ўртача масофа 50 метрдир. Фермобил узунлиги 120 м, баландлиги ва эни - 20м дан.

Фермобил 100 км/соат тезликка эриша олади; унга 220 тоннагача юк ортиш мумкин. Фермобил ост қисмида ролганг - ребордли ролик ғилдираклар жойлашган. Ребордлар роликларни сурилиб кетишдан сақлайди. Лойиҳада фермобил электр двигатели ёрдамида ҳаракатланиши кўрсатилган.

Тақдири

Фермобил муаллифларига муаллифлик гувоҳномалари (№290981 ва №284004) берилган бўлса-да, у ҳалигача қурилмаган[манба керак].

Адабиётлар