Фермопил жанги (шунингдек, Уч юз спарталик жасорати) — Аҳамонийлар империясининг юнонларга қарши олиб борган кенг қамровли урушлари даврида рўй берган қадимги дунё тарихининг энг машҳур жангларидан бири. Бу афсонавий жангда Спарта қироли Леонид юнон шаҳар-давлатлари иттифоқига қўмондонлик қилиб, Ксеркс қўмондонлиги остидаги улкан форс қўшинларига қарши мардонавор кураш олиб борган. Бу жанг, айни пайтда, антик Европа даврининг энг машҳур жангларидан биридир.

Фермопил дарасининг кўриниши

Жанг тафсилотлари

Юнон ва форс қўшинлари милоддан аввалги 480-йилнинг сентябр ойида Артемисион денгиз жанги билан бир вақтда Фермопил дарасида тўқнаш келишган эди. Ксеркс милоддан аввалги 490-йилда юз берган „Марафон жанги“ учун кечиккан жавобни бермоқчи эди. Шу мақсадда улкан форс қўшин ва флотини сафарбар қилади. Афиналик саркарда Фемистокл эса юнон шаҳар-давлатлари иттифоқига Форсларни ҳам денгиздан, ҳам қуруқликдан тўхтатиш учун Фермопил дараси ва Артемисион бўғозини ҳимоя қилиш таклифи билан чиқади. Бу режа тасдиқлангач, милоддан аввалги 480 йилнинг ёз ойида 7 минга яқин аскардан ташкил топган юнон армияси шимол томон йўлга чиқади. Антик манбаларда келтирилишича, 1 миллионлик армияга эга бўлган форслар август ойининг охири, сентябр ойининг бошларида дарага етиб боришни уддалашади. Бироқ, бу рақамлар бугунги тарихчилар томонидан бир муболаға сифатида қабул қилинади. Бугунги тарихчилар қўшин сонини 100 мингдан 300 мингача деб тахмин қилишади. Ксеркс тўрт кун давомида дарага ҳужум қилмай туради. Бешинчи куни эса қаттиқ ҳужумга ўтади. Юнонлар икки кун давомида форсларнинг ҳужумларини мардонавор туриб, қайтаришни уддалашади.

Леонид манументи. Фернандо Баззаро томонидан ишланган ҳайкал. 1906-йил.

Аммо юнонлардан Эпиалтес исмли киши хиёнат қилади ва даранинг айланма йўлини форсларга кўрсатиб беради. Қўшин юнонларининг орқа томонига ўтганини кўрган Леонид 300 спарталик, 400 тебаили, 700 тҳерпианли ва бир қанча юзлаб жангчилар билан бирга дарада қолади. Юнон қўшинининг асосий қисмини эса Афина ҳимояси учун қайтариб юборилади. Қирол Леонид унга қарши қолдирилган қўшинни мағлубиятга учратади. Аммо жангда ўзи ҳам ҳалок бўлади.

Юнон аскарлари
Форсларнинг машҳур „Ўлмаслар“ деб номланган жангчилар гуруҳининг кўриниши. Деворий сурат
19th-century painting by John Steeple Davis, depicting combat during the battle
Фермопил жанги. ХлХ аср оид чизилган сурат. Муаллиф: Жоҳн Стеэпле Давис

Платеа жанги

Қисқа вақт ичида мағлубият хабари Юнон шаҳар-давлатлари иттифоқига тегишли флот қўмондони, афиналик Фемистоклга етиб боради. Грек стратеги бу вазиятда флотнинг оғир аҳволда эканини ҳам ҳисобга олиб, Саламин бўғозига чекиниш учун буйруқ беради. Бу вақтда Форс аскарлари Беотияни босиб олиб, уни талон-торож қилиб ташлайди. Шундан сўнг Форс қўшини аҳолиси кўчирилган Афинага кириб боради. Аммо мағлубиятни тан олмаган юнон шаҳар-давлатларининг иттифоқи милоддан аввалги 480-йили Саламин бўғозидаги жангда форсларни мағлубиятга учратади. Бутун флотидан айрилган Ксеркс Европа тупроқларида қуршовга тушиб қолишдан ҳайиқиб, очлик ва хасталикдан катта қисмини йўқотган қўшинининг асосий қисмига орқага қайтиш тўғрисида буйруқ беради. Кетиш олдин Мардониус исмли саркардани юнон тупроқларида қолдирилиб кетилаётган бир қисм қўшиннинг қўмондони қилиб тайинлайди. Бир йилдан сўнг рўй берган Платеа жангида форслар бутунлай тор-мор этилади. Бу жангдан сўнг „Иккинчи юнон-форс“ урушлари ниҳоясига етади.[1][2]

Антик давр манбаларида юнон-форс урушлари

Юнон-форс урушлари ҳақида ҳикоя қилувчи манбаларнинг деярли барчаси антик юнон манбалари ҳисобланади. Афсуски, форс тарихчиларининг манбалари бугунги кунгача етиб келмаган. Шунинг учун ҳам биз эга бўлган маълумотлар фақат бир томонли бўлиб қолмоқда. Юнон-форс урушлари ҳақида ҳикоя қилиб берувчи энг муҳим шахс, албатта тарихчи Геродотдир. Сицилиялик тарихчи Диодорус қисман Эфоруснинг маълумотларидан фойдаланиб, Милоддан аввалги л асрда ўз асарини яратади.[3] Диодоруснинг берган маълумотлари Геродотнинг маълумотларига деярли мос тушади. Юнон-форс урушлари бошқа тарихчилар томонидан ҳам қаламга олинади. Булар орасида: Cтесиас, Плутаркҳос ва Эшилос каби номларни келтириб ўтиш мумкин. „Илонли устун“ каби археологик топилмалар Геродотнинг келтирган маълумотларини тасдиқлайди.[4] Жанг вақтидаги тасвирларда Геродотнинг муболағадан фойдаланган жойлари мавжуд бўлиб, бу тасвирларнинг катта қисми бошқа манбаларда ўз тасдиғини топмаган. Геродот ўз асарида кўпроқ Фермопил дарасида жанг қилган жасур жангчиларни мадҳ қилиб ёзади.

Фермопил жанги шарафига амалга оширилган ишлар

Форсларнинг улкан армияси Фермопилдан узоқлашгандан сўнг юнонлар ҳалок бўлган аскарларини ўз одатларига кўра бир тепаликка тўплаб ёқишади. Форслар мамлакатдан қувиб чиқилгандан сўнг, Фермопил дарасида, қирол Леонид шарафига арслон ҳайкали ўрнатилади. Фермопил жангидан 40 йил ўтиб, Милоддан аввалги 440-йили Леониднинг мурдаси Спартага олиб келинади. Ва Спарта аҳолиси жуда катта маросим уюштириб, Леонидни қайта дафн қилишади. Шундан сўнг ҳар йили қирол шарафига маросимлар ўтказиш одат тусига киради.

Ёдгорлик мажмуалари

Симонидес қабр тоши

Симонидес ёдгорлиги

Фермопил дарасида бир қанча ёдгорлик мажмуалари ўрнатилган бўлб, шулардан бири Симонидес қабр тош ёзувларидир. Қабр тошга Симонидес хотираси учун аталган марсия ўйиб ёзилган. Тумулус тепалигида жойлашган мазор тоши рамзий маънога эга.[5] Чунки спарталиклар сўнги жангларини айнан шу ерда олиб боришган эди. Мазор тошидаги ёзувлар кунимизгача сақланиб қолмагани туфайли уни 1955-йилга келиб, Геродот қолдириб кетган маълумотлар ёрдамида қайта ёзишга муваффақ бўлишади. Фермопилда жанг қилаётган спарталиклар орасида Аристомедус ва Эурйтус исмли икки киши кўзларига тушган оғир инфексия сабаб Леонид буйруғи билан орқага қайтариб юборилади. Аммо Эурйтус жанг майдонига қайтиб келади ва жангда ҳалок бўлади. Аристодемус эса Спартада қолади. Жанг майдонида тирик қолган яна бир жангчилардан бири киши Пантитес бўлиб, у хабарчи сифатида Фессалияга юборилган эди. Бу икки кишидан бошқа барча жангчилар жанг майдонида ҳалок бўлишади. Жанг тафсилотлари ва натижасини Спартага етказадиган бирорта ҳам киши тирик қолмаган эди.

Леонид ҳайкали

Бундан ташқари Фермопил атрофида қирол Леониднинг ҳайкали ҳам қад ростлаган. Ҳайкал бронзадан ишланган бўлиб, форс жангчиларининг Леониддан қуролларини ташлаб, таслим бўлишини сўраган вақтида берган машур жавоби акс эттирилган: „Келинг, олинг!“.[6]

Тҳеспиан ёдгорлиги

Греция ҳукумати томонидан 1997-йилда 300 спарталик билан бирга жанг қилган 700 тҳеспиали жангчилар хотираси учун ёдгорлик ўрнатилади. Мармардан ўрнатилган ёдгорлик устида Тҳеспиан худоси Эросга бўлган ҳурмат рамзи сифатида бронза ҳайкал ҳам ўрнатилган бўлиб, ҳайкалнинг остига „Етти юз тҳеспиали хотирасига“ деб ёзиб қўйилади.

Тҳеспиан ёдгорлиги

Манбалар

  1. ↑ Чаптер ИИ, Стратегй, Сеcонд Ревисед Эдитион, Фредериcк А. Праэгер, Неw Ёрк, 1967
  2. ↑ Тҳе Топограпҳй оф тҳе Баттле оф Платаэа: Тҳе Cитй оф Платаэа, тҳе Фиэлд оф Леуcтра, Г.Б.Грундй [1]
  3. ↑ Диодорус ХИ, 28-34,
  4. ↑ Ноте то Ҳеродотус ИХ, 81
  5. ↑ Зиогас, Иоаннис (9 Новембер 2014). "Спарсе Спартан Версе: Филлинг Гапс ин тҳе Тҳермопйлаэ Эпиграм". Рамус 43 (2) (Ауреал Публиcатионс) 43 (2): 115–133. дои:10.1017/рму.2014.10. ҳттпс://www.аcадемиа.эду/3387164. Қаралди: 10 Оcтобер 2014. Фермопил жанги]]
  6. ↑ Ринг, Трудй; Wацон, Ноэлле; Счеллингер, Паул. Соутҳерн Эуропе: Интернатионал Диcтионарй оф Ҳисториc Плаcес. Роутледге, 5 Новембер 2013 — 695-бет. ИСБН 978-1-134-25958-8. 


Қўшимча адабиётлар