Фернандо Роберто Ҳидалго Малдонадо (1985-йил 20-майда Эквадорда таваллуд топган) эквадорлик футболчи, „Cумбая“ клубида ярим ҳимоячи ҳисобланади. У футбол бўйича Эквадор терма жамоасида ўйнаган.

Фернандо Ҳидалго
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Фернандо Роберто Ҳидалго Малдонадо
Таваллуд санаси 1985-йил 20-май (1985-05-20) (41 ёш)
Таваллуд жойи Қуито Эквадор
Бўйи 1.78 м (5 фт 10 ин)
Амплуаси ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Cумбайá Ф.C.
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1999−2002 ЭСПОЛИ[1]
2002−2005 Депортиво Қуито
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2005 Тунгураҳуа 15 (4)
2006—2007 Депортиво Қуито 79 (4)
2008—2010 Барcелона 101 (3)
2011—2017 Л.Д.У. Қуито 243 (9)
2018 Ауcас 33 (0)
2019 Қуитеñос ФC 9 (1)
2019—2020 Атлéтиcо Портеñо 16 (1)
2020— Cумбайá 16 (1)
Миллий терма жамоа
2007—2010 Эквадор 12 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2019-йил 6-ноябр учун)

Клублардаги фаолияти

Фернандо Роберто Ҳидалго Малдонадо „Депортиво Қуито“ клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2006-йилда Фернандо Роберто Ҳидалго Малдонадо Эквадор Пример лигасида дебют қилган. Икки мавсум ўйнагач, Фернандо Гуаяқуилдан „Барcелона“ футбол клубига кўчиб ўтди. 2008-йил 15-сентябрда „Эмелек“га қарши баҳсда Фернандо Роберто Ҳидалго Малдонадо янги жамоаси сафида илк голини урди[2]. 2011-йилда Фернандо „ЛДУ Қуито“ жамоасига кўчиб ўтди. 30-январ куни „Олмедо“ футбол клубига қарши ўйинда Фернандо Роберто янги жамоаси сафида дебют қилди[3]. Ўша йили Фернандо жамоанинг Cопа Судамериcана турнири финалига чиқиши учун ёрдам берди. 2012-йилнинг 12-февралида „Олмедо“ клубига қарши баҳсда Фернандо Роберто Ҳидалго Малдонадо „ЛДУ Қуито“ футбол клуби сафида илк голини урди[4]. 2015-йилда Фернандо „ЛДУ Қуито“ футбол клубига чемпионатда иккинчи ўринни эгаллашига ёрдам берди. 2016-йил 11-март куни Либертадорес кубоги доирасида мексиканинг „Толуcа“ футбол клуби билан ўйинда Фернандо Роберто рақиб жамоа дарвозасига гол урди[5].

2018-йил бошида Фернандо Роберто Ҳидалго Малдонадо „Ауcас“ жамосига кўчиб ўтди. 19-феврал куни „Делфин“ га қарши ўйинда Фернандо Роберто Ҳидалго Малдонадо янги клуби „Ауcас“ жамоаси сафида дебют қилди[6].

Халқаро фаолияти

2007-йилда Фернандо Роберто Ҳидалго Малдонадо Эквадор терма жамоасида дебют қилди. Фернандо Эквадор терма жамоасининг 2010-йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида ҳам иштирок этган. 2008-йилнинг ноябр ойида Фернандо Роберто Ҳидалго Малдонадо Мексикага қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиш учун чақирилган.

Статистика

Жамоа Мамлакат Мавсум Ўйин Гол
Тунгураҳуа С. C. Ekvador bayrogʻi Эквадор 2005 15 4
Депортиво Қуито 2006—2007 79 4
Барcелона С. C. 2008—2010 101 3
Лига де Қуито 2011—2017 243 9
Ауcас 2018 6 0
Қуитеñос Ф. C. 2019 9 1
Атлéтиcо Портеñо 2019 17 1
Cумбайá Ф. C. 2020—ҳозиргача 41 12
Умумий карерасида 511 34

Манбалар

  1. ↑ Профиле ат ЭcуаФутбол (Wайбаcк Мачине сайтида 6-январ 2018-йил санасида архивланган), эcуафутбол.орг
  2. ↑ „Эмелек ВС. Барселона Гуаякиль 0:3“ (инглизча). соccерwай.cом (15-сентабр 2008-йил).
  3. ↑ „Ольмедо ВС. ЛДУ Кито 1:0“ (инглизча). соccерwай.cом (30-январ 2011-йил).
  4. ↑ „ЛДУ Кито ВС. Ольмедо 5:0“ (инглизча). соccерwай.cом (12-феврал 2012-йил).
  5. ↑ „ЛДУ Кито ВС. Толука 1:2“ (инглизча). соccерwай.cом (11-март 2016-йил).
  6. ↑ „Аукас ВС. Дельфин 0:0“ (инглизча). соccерwай.cом (19-феврал 2018-йил).