Feromon
Феромон (юнонча: „пҳеро“ — элтаман, олиб бораман; юнонча: „ҳормао“ — ҳаракатга келтираман, қўзғатаман) ёки ҳашаротлар феромонлари — ҳашаротлар атроф муҳитга чиқарадиган биологик фаол моддалар, жинсий аттрактантлар. Ҳашаротлар жинсий феромон чиқариш билан турли жинсларнинг бир-бирини ўзаро „топишиши“ни, жинсий майлни, жалб қилиш феромони билан чекланган майдонда жуда кўп ҳашаротлар тўпланишини таъминлайди, „хавфхатар“ феромони қочиш, беркиниш, ҳужумкорлик ҳаракатларига сабаб бўлади. Ҳозиргигача турли ҳашаротларнинг 300 дан ортиқ феромони ўрганилган. Улар асосида жуда кўп синтетик феромонлар яратилган.
Феромон ҳашаротлар ҳаракатини бошқаришда самарали восита ҳисобланади. Улардан экинларнинг зараркунандаларига қарши курашда феромон тутқичлар тарзида фойдаланилади. Синтетик феромон зараркунанда ҳашаротлар сонини ҳисобга олиш ва прогнозлашда, зараркунандаларни жалб этиб, сўнгра уларни йўқотишда қўлланади.
Адабиёт
- Минайло В. А., Пятнова Ю. Б., Феромони насекомих, М., 1984.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |