Ferrara maktabi
Qiyofa
Феррара мактаби - Уйғониш даври Италия рассомлиги мактаби. А. Мантене, Перо делла Франческа, қисман нидерланд рангтасвири таъсирида Феррара шаҳрида шаклланган, энг тараққий этган даври ХВ аср 2-ярмига тўғри келади. Феррара мактабининг йирик вакиллари ижодига сўнгги готика билан илк уйғониш даври анъаналарининг доимий қўшилиши, образларнинг жўшқинлиги, шаклнинг нафис ва қатъийлиги хос бўлган (К. Тура, Ф. дел Косса, Э. Роберти ва бошқалар). ХВИ аср бошида Феррара мактаби Рим ва Венеция мактаблари билан яқинлашиб, эклектизм хусусиятларига эга бўлди (Гарофало, акаука Б. ва Д. Досси, Ортолано), ХВИ аср ўрталарида инқирозга учради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |