Feruza
Феруза – минерал. Кимёвий таркиби СиА16[РО4]4(ОН)84Н2О. Триклин сингонияда кристалланади. Яширин кристалли яхлит массалар, куртаксимон агрегатлар, пуст, томирлар ҳосил қилади. Минерал агрегатларининг тузилишига қараб, қаттиқ ва юмшоқ кўринишга эга. Қаттиқ ферузанинг ранги кўк ва самовий кўк бўлиб, яшил, қўнғиряшил ва қўнғир ранггача ўзгаради. Юмшоқ феруза нам ҳолатда учрайди, қуритилганда каттиклашади. Ранги оқимтир, оч ҳаворанг, ҳаворангяшил ва оч яшил бўлади. Қаттиқлиги 5—6, зичлиги 2,6 —2,8 г/см³. Жилосиз, хира, мумга ўхшаш. Феруза гиперген минерал бўлиб, мис конларининг оксидланиш зонасида ҳамда кварс томирлари ва нураш жараёнига учраган кварсли порфирларда жойлашган. Феруза каолин, галлуазит, ярозит, алунит, опал, барит, хризоколлар билан ассоциацияда учрайди. Заргарликда қимматбаҳо тош сифатида ишлатилади. Ўзбекистон ҳудудида жуда қадимдан маълум. Шарқ мамлакатларида қимматбаҳо тош сифатида қадрланиб келган. Узоқ вақтларгача Ўрта Осиё бошқа мамлакатларни феруза билан таъминлаб келган. Энг йирик кони – Нишопур (Эрон), Ўзбекистонда феруза Марказий Қизилқум ва Қурама, Қоратепа, Султон Увайс тоғларида мавжуд.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |