Feruza Maxmudova
| Феруза Махмудова | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1975-йил Тошкент |
| Маълумоти | Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети |
Феруза Юлдашевна Махмудова (туғ. 1975-йил[1], Тошкент[1], Ўзбекистон ССР) — ўзбек дипломат-аёл. Ўзбекистоннинг Исроилдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасини бажарувчи[2]. 2010-йил январидан 2012-йил июлигача Испанияда элчи бўлган Гулнора Каримовадан кейинги мамлакат тарихидаги иккинчи аёл элчи[1][3][4].
Биографияси
1975-йилда Феруза Юлдашевна Махмудова Ўзбекистон ССР пойтахти Тошкент шаҳрида туғилган[1].
1996-йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг (ЖИДУ) халқаро муносабатлар факултетини тамомлаган. 2009-йилда Тüбинген университетида гуманитар фанлар бўйича магистр даражасини олди[1][4].
1996—2006-йилларда у Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида ишлаган, олий даражадаги ташрифларни ташкил этишда иштирок этган. 2014—2018-йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ишлаган. 2018—2020-йилларда Феруза Махмудова Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган[1][2][4].
2020-йил 19-июн куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Феруза Махмудованинг Исроилдаги элчиси этиб тайинланишини маъқуллади[1][2][4].
2023-йил 2-октябрда элчиликдан озод этилган[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 „Феруза Махмудова стала послом Узбекистана в Израиле“. «Газета.уз» (2020-йил 19-июн). Қаралди: 2020-йил 21-июн.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Феруза Махмудова назначена послом Узбекистана в Израиле“. Спутник (2020-йил 19-июн). Қаралди: 2020-йил 21-июн.
- ↑ „Дочь президента Каримова стала послом Узбекистана в Испании“. Интерфакс (2010-йил 21-январ). 2020-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 12-сентябр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „В Узбекистане впервые назначили женщину послом“. Радио «Свобода» (2020-йил 20-июн). Қаралди: 2020-йил 21-июн.
- ↑ Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда