ФЕХНЕР (Фечнер) Густав Теодор (1801.19.4, ГроссЗерхен — 1887.18.11, Лейпсиг) — немис психологи, физик, файласуф. Лейпсиг университетининг физика профессор (1934 — 1940). Психофизикага асос солган, қалб ва вужуд муносабати тўғрисидаги масалани психофизик параллелизм воситасида ечишга уринган. ВеберФехнер қонунини яратганлардан бири. Психологияда, шунингдек, эстетикада экспериментал методларни татбиқ этишга асосий эътибор берган.