Фейхоа (испанча: Феижоа) — миртадошларга мансуб доим яшил буталар ва дарахтлар туркуми. Жанубий Американинг субтропик ҳудудларида 2 тури усади. 1 тури — Фейхоа Селлова (Фейхоа селлоwиана) субтропик иқлимли мамлакатларда, жумладан, Грузия ва Қримнинг жанубий соҳилларида ўстирилади. Бўйи 3 м, шохшаббаси ёйиқ, қалин. Барглари бутун, қарама-қарши жойлашган. Гуллари икки жинсли. Май ойида гуллайди. Меваси тўқ яшил резавор, эти сершира, хушбўй, таркибида қанд, пектин, олма кислотаси, ёд бор. Октябр ноябда пишади, янгилигида ейилади. Мураббо ва вино тайёрланади. Уруг'идан, каламчасидан ва пайванд қилиб кўпайтирилади. Боғ, хиёбонларни кўкаламзорлаштиришда фойдаланилади. Ҳосилдорлиги 60—90 с/га.[1]

Манбалар