Фианитлар – сирконий ва гафний оксидлари асосида олинган синтетик кристаллар. 1972-йил собиқ СССР Фанлар академияси физика институти (ФИАН)да яратилган (номи шундан). Фианитлар табиатда учрамайди, кубик кристалл панжарага эга. Фианитлар рангсиз ёки аралашмалар таъсирида турли рангларга бўялган бўлиши мумкин. Фианитларнинг қаттиқлиги, эриш температураси, кислота ва ишқорларнинг таъсирига турғунлиги юқори, нур синдириш кўрсаткичи п=2,152,25, зичлиги 6,5—10 г/см3. Фианит заргарлик саноатида сапфир, топаз, ёқут ва ҳатто олмос каби қимматбаҳо тошларнинг ўрнини босиши мумкин. Фианитдан юқори трада ишловчи оптик линзалар ва тунукалар ясалади. Фианитлар лазер материали сифатида ҳам ишлатилади.