Фиат С.п.А.
Тури Соcиэтà пер азиони
Тармоғи Автомобиллар
Медиа
Эгаси Эхор (30.05%)
Қачон асос солинган 1899-йил 11-июл, Турин, Италия
Жойлашуви Турин, Италия
Асосчи(лари) Гиованни Агнелли
Маҳсулот(лар)и Автомобиллар, савдо транспорт воситалари, автомобил эҳтиёт қисмлари, газеталар, ишлаб чиқариш тизимлари
Даромади €83.957 миллиард (2012)[1]
Айланма даромади €3.814 миллиард (2012)[1]
Ишчилар сони 214,836 (2012-йил охири)[1]
Шўба корхоналари
Вебсайти фиацпа.cом

„ФИАТ“ (ФИАТ; Фабриcа Италиана Аутомобили Торино) – Италиядаги энг йирик автомобил корпорацияси. Енгил, спорт, юк автомобиллари, саноат (метро поездлари, вагонлар) ва қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаради, шунингдек, аэрокосмик маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналари ҳам бор. Унинг бош идораси Турин шаҳрида. Корпорация 1899-йили бир гуруҳ сармоячилар томонидан таъсис этилган бўлиб, улар орасида Жаванни Анелли ҳам бўлган. Ж. Анеллилар сулоласи ҳозиргача „Фиат“га раҳбарлик қилиб келади. 1899-йил корпорацияда „Рено“ компаниясининг лицензияси билан „Рено“ автомобиллари йиғила бошлаган. 1912-йилдан бошлаб, „Фиат“ русумли автомобилларни кенг серияда и.ч йўлга қўйидди. 1909-йил АҚШда „Фиат“нинг „Поугҳкеэпсиэ“ заводи ишга туширилди. 1936—2002-йилларда „Фиат“ корпорациясида енгил автомобилларнинг ўнлаб янги моделлари яратилди. 1966-йил собиқ Совет давлати „Фиат“ билан шартнома тузиб, 1967—1971 йилларда Толяти шаҳрида СССРда энг йирик Волга автомобил заводининг 1 навбати қурилишини амалга оширди (йиллик қуввати 220 минг автомобил) ва „ФИАТ – 124“ (ВАЗ – 2101 „Жигули“) моделини кенг миқёсда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу автомобиллар Ўзбекистонда ҳам кенг тарқадди.

АҚСҲ, Полша, Бразилияда корхоналари бор. 2002-йилда банкротликка учраган ФЕРРАРИ ва ЛАНCА, АЛФА РОМЕО компанияларини сотиб олган.




  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Аннуал Репорт 2012“. Фиат. Қаралди: 25-апрел 2013-йил.
  2. ↑ „Гроуп Брандс“. фиацпа.cом. Қаралди: 25-май 2013-йил.