Fibrin
Фибрин (лотинча fi бра – тола) – эримайдиган оқсил; қон ивиши жараёнида фибриногенсан ҳосил бўлади. Фибрин силлиқ ёки кўндаланг чизиқли толалар шаклида бўлади. Фибрин толалари полимерланиб, қон оқишини тўхтатадиган тромб асосини ҳосил қилади. Фибрин ҳосил бўлиши 3 босқичдан иборат: 1) фибриногендан тромбин таъсирида иккита А ва Б пептиди ажралиб, дисулфид боғлари билан боғланган иккита суббирликдан иборат фибринмономер ҳосил бўлади; 2) фибринмономер фибринагрегатга (қуйқага) айланади; 3) фибринагрегат фибринолигаза ферменти таъсирида фибринполимерга айланади. Қон томирлар шикастланганда фибрин қалин тўр ҳосил қилиб, қонни тўхтатади. Тозаланиб қуритилган қон қуйқасидан фибрин олинади. Фибриндан қон оқишини тўхтатувчи воситалар тайёрланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |