Фибриноген (фибрин ва ... ген) — қон плазмасининг глобулинлар гуруҳига кирувчи эрийдиган оқсили. Тромбин таъсирида фибринга айланиб, қонни ивитади (қаранг Қон ивиши). Жигарнинг паренхематоз ҳужайраларида ҳосил бўлади. Соғлом одам қон плазмасидаги фибриноген миқдори 300–500 мг%. фибриноген турли операцияларда, гемофилия ва бошқа касалликларда қон оқишини тўхтатиш учун ишлатилади. Лабаратория тадқиқотларида фибриноген препаратларидан фойдаланилади. Одам қонидан олинган фибриноген клиникада ишлатилади.