Фиброма (фибрин ва ... ота — ўсма маъносини ифодаловчи қўшимча), фибробластома — бириктирувчи тўқимадан юзага келган хавфсиз ўсма. Тананинг ҳар қандай қисмида учрайди. Ўсишига кўра, диффуз фиброма ва чегараланган фиброма фарқ қилинади. Фиброманинг манбаи фибробластлардир. Фиброма нинг кечиш даври ва белгилари ўсманинг ўсиш тезлиги ва жойланишига боғлиқ. Айрим вақтларда хавфли ўсмага айланиши мумкин. Операция йўли билан даволанади.