Fikus
(Ficusdan yoʻnaltirildi)
Фикус (Фиcус) — тутдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Доим яшил, баъзан барг тўкувчи дарахтлар, буталар ёки лианалар. Тропик ўрмонларда баланд усади. Кўпчилик фикус ҳосил қилган ҳаво илдизлари хўжайин ўсимлик танасини ўраб олиб, уни нобуд қилиши мумкин. Фикуслар сут шира ишлаб чиқаради. Гуллари сикон типидаги тўпгулни ҳосил қилади, думалоқ ёки ноксимон шаклда, учки қисмида тешиги бўлиб, бир жинсли майда гуллар жойлашган. 1000 га яқин тури маълум, асосан, Жанубий Осиёнинг нам тропик ўрмонларида тарқалган. Пардақанотли ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Айрим турлари (анжир, сикемор) меваси ейилади. Кўпчилик фикусларнинг ёғочи ишлатилади. Баъзи турлари хушманзара хона ўсимликлари. Ўзбекистонда 1 та ёввойи тури ўсади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |