Фидеизм (лот. fi дес — эътиқод) — эътиқод ақл-идрокдан устун туради, деб таъкидловчи дунёқараш мавжуд. Теистик динларга хос. Фидеизм тарафдорлари фан фақат ҳодисалар, далилларнинг иккиламчи (физик) сабабларини очади, у бирламчи (ғайритабиий) сабабларни очиб беришга, борлиқни тушунтиришга қодир эмас деб, фан ва илмий билишни чеклайди, фақат дин оламнинг мавжудлигини чинакам изохлаб беради, деб ҳисоблайди. „Фидеизм“ сўзининг қўшимча салбий маъноси ҳам бор бўлиб, ақл-идрокни ишлатишдан воз кечишни англатади.