Fidiy
Фидий (Пҳеидиас, милоддан аввалги В аср) — юнон меъмори ва ҳайкалтароши; қад. юнон санъатининг йирик намояндаси. Афина, Олимпия ва бошқаларда ишлаган. Афинадаги Акропол курилишига бошчилик қилган. Ф.нинг ҳайкалтарошлик асарларидан антик муаллифлар асарларида тилга олинган ва кучирилган нусхаларидан маълум ва машҳурлари: Афина Проматос (жез; тахминан милоддан аввалги 460); олтин ва фил суягидан ишланган Зевс (Олимпиядаги Зевс ибодатхонасида; етти муъжизаттг бири деб эътироф этилган) ҳамда Афина Парфенос (Афинадаги Парфенон ибодатхонасида) ва бошқа ҳайкаллар.
Ф. ижоди ҳақида унинг раҳбарлигида ва бевосита иштирокида ишланган Афинадаги Парфенон ҳайкаллари (мармар, милоддан аввалги 438—432; Британия музейи, Лондон; Лувр, Париж; Акропол музейи, Афина) чуқур инсонийлик билан йўғрилган ҳамда санъатлар синтезининг юксак намунасидир.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |