Fidokor
"ФИДОКОР" — ижтимоийсиёсий газета. Муассиси: Ўзбекистон Фидокорлар миллийдемократик партияси (ФМДП). 1999-йил 4-февралдан ҳафтада 2-марта чоп этилади. Газ.нинг асосий мақсади ФМДПнинг ғоя ва мақсадларини, партия фаолиятини ёритиш, сайловларда иштироки, номзодлар ва депутатлар дастурларини оммага етказиш, шунингдек, Ўзбекистонда кечаётган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ислоҳотлар жараёнидан кенг ўқувчилар оммасини хабардор килиш ҳамда дунёда кечаётган воқеалар, сиёсий ва геосиёсий жараёнларга холис нуқтаи назар билан ёндашишдан иборат. Вилоятларда ўз мухбирларига эга. Асосий рукнлари: "Моҳият", "Жараён", "Биз киммиз?", "Тўғри сўз", "Маънавият манзили" ва бошқа Газ. саҳифаларида чоп этилган яхши мақолалар бир неча бор алоҳида тўплам ҳолида нашр қилинган. Бош муҳаррир — Жалолиддин Сафоев. Адади 8000 (2004).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |