Фикомицетлар (Пҳйcомиcетес) — тубан замбуруғлар синфи. Кўп ядроли, бир ҳужайрали яхши ривожланган мицелийга эга. 800 тури бор. Гаметалар ёрдамида жинсий, споралар ёрдамида жинссиз кўпаяди. Ф. омицетлар ва зигомицетлар синфлари (олдинги системада кенжа синфлари)га бўлинади. Кўпчилик Ф.нинг тана тузилиши ва кўпайиш органлари яшил сувўтларга ўхшаб кетади. Бу ўхшашлик фақат ташқи кўринишда намоён бўлади. Ф.нинг аждодлари архимицецимонлардир. Баъзи микологлар архимицецимонларни Ф. билан бир синфга бирлаштиришади. Ф.нинг кўп турлари сапрофит, сувда яшайди; юксак тузилганлари эса тупроқ юзида яшашга мослашган, баъзи турлари ўсимлик, ҳайвон ва одамларда паразитлик қилади.