Fikrat Goja
Фикрат Гожа (озарбайжонча: Фикрəт Қоcа, 1935-йил, 25-август – 2021-йил, 5-май) Озарбайжон шоири. Гожа 1998-йилда Озарбайжон халқ шоири унвони билан тақдирланган.
| Фикрат Гожа | |
|---|---|
| Таваллуди |
Фикрат Гожаев 25-август 1935-йил |
| Вафоти |
5-май 2021-йил (85 ёшда) Ағдаш |
| Касби | шоир |
| Мукофотлари | Озарбайжон халқ шоири (1998) |
Ҳаёти
Гожа Ағдашда туғилган[1]. У Москвадаги Максим Горкий номидаги Адабиёт институтида таҳсил олган ва ушбу иститутни 1964-йилда тамомлаган.
„Тҳе Wоман Wҳо Cоулднът Финд Wордс“ Гожанинг илк чоп этилган шеъри ҳисобланади. Гожа уни „доимо ҳаммасига ҳайрон бўлган аёл ҳақида эди. У атрофидаги дунёда рўй бераётган воқеаларни тушуна олмасди“, – деб таърифлаган[2].
Гожа 1978-йилдан бери то вафотига қадар Гобустан журналининг бош муҳаррири сифатида фаолият олиб борган ва шу билан бир қаторда Озарбайжон ёзувчилари уюшмасида фаол бўлган. 1997-йилда эса ушбу уюшманинг котиби этиб тайинланган[2]. Гожанинг озарбайжон тилидаги кўплаб шеърлари нашр этилган бўлиб, уларда асосан озарбайжон халқининг эркинлик ва мустақиллик йўлидаги тарихий кураши, ижтимоий-сиёсий озодлик ғоялари бадиий талқин этилган[1].
Унинг шеърий тўпламлари ватанпарварлик туйғулари, юртга бўлган муҳаббат ва инсон ҳамда вақт ҳақидаги фалсафий қарашларни ўзида акс эттиради. Гожа кўплаб хорижий мамлакатларда ижодий сафарларда бўлган ва у ерларнинг миллий озодлик ҳаракатларига бағишлаб шеърлар яратган. Хусусан, кубалик озодлик курашчиси Эрнесто Че Гуэварага бағишланган „Манзилсиз хатлар“, Гуинеа-Биссау мустақиллик ҳаракати фаоли Амíлcар Cабрал, филиппинлик миллий қаҳрамон Жосé Ризал, ҳамда ёш ветнамлик Леэ Ви Том ҳақида шеърлар ёзган[1]. 1990-йилларда у „Йўловчилар“, „Инсон даражаси“, „Оддий ҳақиқатлар“ каби асарларини яратиб, озодлик йўлидаги давом этаётган курашни ёритди. Бундан ташқари, Гожа бир қатор насрий асарлар ҳам ёзган. 1990-йилнинг 20-январидаги фожеали воқеалар унинг „Ўлим – айрилиқ эмас“ (1990) ва „Ҳозирча, қиёмат кунигача“ (2000) каби ҳикояларида акс эттирилган[1].
Гожа Михаил Лермонтов, Тарас Шевченко, И.Волкер каби адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Унинг ўз ижоди эса бир қатор хорижий тилларга таржима қилинган[1].
Гожанинг „Мотҳер, мй фриэнд ис геттинг марриэд“, „Мй ҳеарт“, „Морнинг“, „Cоме, морнинг“, „И cоулднът финд а флоwер“, „Тҳе нигҳт ис тоо лонг“, „Аутумн ҳас cоме“ каби шеърларига мусиқа басталанган[1].
Мукофотлари
1968-йилда Гожа ёшларнинг қаҳрамонлиги ва мардлигига бағишланган шеъри учун Ленин Комсомол мукофоти билан тақдирланган[3].
2015-йилда Гожа Озарбайжон адабиётига қўшган ҳиссаси учун Шараф ордени билан мукофотланган. Тақдирлаш маросими Озарбайжон Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтган[4].
2020-йилнинг 25-августида Гожа Озарбайжон маданиятига қўшган улкан ҳиссаси учун Истиглал ордени билан тақдирланган. Мукофотни унга Илҳом Алиев топширган[5].
Вафоти
Гожа 2021-йилнинг 5-май куни Озарбайжонда вафот этган[1].
Мукофотлари
- Озарбайжон ССРнинг „Ленин Комсомоли“ мукофоти – 1968-йил
- Озарбайжон ССРда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвони – 1979-йил, 30-июл
- Шоҳрат ордени – 1995-йил 26-июн
- Озарбайжон халқ шоири фахрий унвони – 1998-йил, 23-май
- Ҳумой мукофоти – 1998
- Озарбайжон Республикаси Президентининг индивидуал пенсияси – 2002-йил, 11-июн
- Озарбайжон Республикаси Президенти фахрий ёрлиғи – 2010-йил, 16-июл
- Шараф ордени – 2015-йил, 1-сентабр
- Озарбайжон Республикаси Давлат мукофоти – 2016-йил, 26-май
- Истиглал ордени – 2020-йил, 24-август[6].
Асарлари
- Қаğайı (1963)
- Ҳамıя борcлуям (1965)
- Ятмадığıм геcəлəрдə (1970)
- Гüнлəрин бир гüнü (1972)
- Гüл öмрü (1975)
- İнсан хасиййəти (1980)
- Öмüрдəн сəҳифəлəр (1984)
- Мави дüнянıн адамларı (1988)
- Талейин аğıр талейи (1993)
- Дəниздə ай çимəндə (1967)
- Сеçилмиş əсəрлəри (2014)
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 АзериТимес.cом „Пеопле'с поэт Фикрет Гожа пассес аwай“ (эн-УС). 2021-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-май.
- ↑ 2,0 2,1 „7.4 Фикрат Гожа Поэт“. www.азер.cом. Қаралди: 2021-йил 10-май.
- ↑ „Фамед Азербаижани поэт Фикрет Гожа маркс 80тҳ биртҳдай“ (эн). АзерНеwс.аз (2015-йил 3-сентябр). Қаралди: 2021-йил 10-май.
- ↑ „Фикрет Гожа пресентед "Шараф" ордер“ (эн). АзерНеwс.аз (2015-йил 23-сентябр). Қаралди: 2021-йил 10-май.
- ↑ „Ордер оф тҳе Пресидент он Фикрет Гожа“. Қадин.Нет ~ Фирст натионал wомен'с портал. Қаралди: 2021-йил 10-май.
- ↑ „Ф.Г.Қоcаевин "İстиқлал" ордени илə тəлтиф эдилмəси ҳаққıнда Азəрбайcан Республикасı Президентинин Сəрəнcамı » Азəрбайcан Президентинин Рəсми интернет сəҳифəси“ (аз). пресидент.аз. Қаралди: 2022-йил 29-март.