Филиппин (инглизча: Пҳилиппинес), Филиппин Республикаси (тагалча: Република нг Пилипинас, инглизча: Републиc оф тҳе Пҳилиппинес) — Жануби-Шарқий Осиёдаги давлат, Тинч океандаги Филиппин архипелагида жойлашган. Майдони — 300 минг км². Аҳолиси — 115 млн. киши (2023). Пойтахти — Манила шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 74 вилоят (провинcе)га бўлинади.

Филиппин Республикаси
Репúбликá нг̃ Пилипинас
Шиор: Мака-Диёс, Макатао, Макакаликасан ат Макабанса
(Худо, Халқ, Табиат ва Давлат учун)
Мадҳия: Лупанг Ҳиниранг
Location of Filippin
Пойтахт Манила
Расмий тил(лар) Филиппин тиллари
Инглизча
Ҳукумат Президентлик Республика
Родриго Дутерте
Мустақиллик
12-июн 1898
4-июл 1946
Майдон
• Бутун
300,000 км2 (71-ўрин)
• Сув (%)
0.61
Аҳоли
• 2023-йилги рўйхат
115,857,473 (12-ўрин)
• Зичлик 292/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$451,300 мил. (25-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$5,137
Пул бирлиги Филиппин песоси (ПҲП)
Вақт минтақаси УТC+8
• Ёз (ДСТ)
УТC+8
Қисқартма РП
Телефон префикси 63
Интернет домени .пҳ

Давлат тузуми

Филиппин — республика. Амалдаги конституцияси 1987-йил маъқулланган. Давлат бошлиғи — президент (2001-йилдан Глория Макапагал Арроё хоним), у тўғри умумий овоз бериш йўли билан 6 йил муддатга сайланади, 2 муддатга қайта сайланиши мумкин эмас. Президент ҳукумат бошлиғи ҳам ҳисобланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Филиппин Конгресси (2 палатали парламент — сенат ва вакиллар палатаси), ижрочи ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Филиппин архипелаги 7107 оролдан иборат, шундан 800 тасида одам яшайди. Йириклари: Лусон, Минданао, Самар, Негрос, Палаван, Миндоро, Себу, Лейте. Мамлакат ер юзасининг аксарияти тоғли (энг баланд жойи — 2954 м, Минданао оролдаги Апо вулқони). Ҳаракатдаги ва сўнган вулқон кўп. Тез-тез зилзила бўлиб туради. Ҳудуднинг 1/4 қисми пасттекислик эгаллайди. Тоғлар оралиғида сойликлар ва денгиз соҳилларида энсиз текисликлар жойлашган. Фойдали қазилмалардан темир рудаси, хромит, марганец, никел, мис, шунингдек, симоб, олтин, кумуш, турли қурилиш материаллари бор. Иқлими тропик ва субекваториал муссонли. Ўртача ойлик температура 24—28 °C, тоғларда 19 °C гача. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1000–4000 мм. Тайфунлар бўлиб туради. РиоГрандедеМинданао, Агусан, Кагаян ва бошқа дарёлари серсув ва сероетона. Кўл кам, энг каттаси Лусон оролдаги Бай кўли.

Тупроқ

Тупроғи, асосан, латерит типли қизил ва сариқ, тоғларда тоғкаштан, даре водийларида аллювиал тупроқ. 10 минг тур ўсимликнинг 40% эндемик. Ҳудудининг 46% тропик урмондан иборат. Қимматбаҳо ёғоч олинадиган доим яшил дарахт тури кўп. Денгиз соҳилларида мангро ўрмонлари мавжуд. 1200 м дан баланд жойлар бутазор ва ўглоқ билан банд. Ҳайвон тури кўп эмас. Иирик сут эмизувчилар йўқ. Буғунинг бир неча тури, ёввойи тунғиз, мангуст учрайди. Қушларнинг 750 дан ортиқ тури яшайди. Судралиб юрувчи ҳайвон кўп. МаёнВолкано, Канлаон, Маунт Апо ва бошқа миллий боғлари ва қўриқхоналари бор.

Аҳолиси

Филиппинда ўзаро яқин тил ва шеваларда сўзлашувчи 90 дан зиёд элат ва қабилалар яшайди. Уларнинг йириклари: бисайя, тагал, илок, би. кол, пампанган, пангасинан ва бошқа Бундан ташқари, хитой, осиёлик, европалик ва америкаликлар ҳам бор. Шаҳар аҳолиси 56%. Расмий тиллар — тагал ва инглиз тиллари. Диндорлари христиан, ислом динларига эътиқод қиладилар. Йирик шаҳарлари: Манила, КесонСити, Себу, Давао.

Тарихи

Филиппин ҳудудида милоддан аввалги 2-минг йилликда Осиё қитъасидан, милоддан аввалги 1-минг йилликда Ҳиндихитойдан борган, кейинроқ Индонезиядан келган жанубий монголоидлар маҳаллий негравстралоидларни сиқиб чиқарганлар, қисман улар билан қоришиб кетганлар. ХИВ—ХВ асрларда Индонезия орқали Лусон, Себу оролларида, Суду архипелагида ислом дини тарқалди. Бу ерларда майда тарқоқ ҳокимликлар, Сулу архипелагида эса Холо султонлиги вужудга келди. 1521-йил Магеллан бошчилигидаги Испания экспедицияси Филиппин оролларига етиб келди. Бу экспедицияни Мактано ҳокими Лапулапу тормор этгач (Филиппинда уни мустақиллик учун курашнинг биринчи қаҳрамони сифатида эъзозлайдилар), Испания 1564-йил Легаспи бошчилигида яна экспедиция юборди. Унинг отряди Филиппиннинг марказий ва шимолий қисмидаги асосий оролларнинг соҳилларини босиб олди, аҳолининг кўпчилигини (жанубдаги мусулмонлардан ташқари) христиан динига киритди. 1756—1763-йиллардаги 7 йиллик уруш даврида инглиз қўшинлари Манила шаҳри ва бир қанча жойларни бир йилгача эгаллаб турдилар. ХИХ асрнинг 2-ярмида хорижий сармоя ёрдамида савдо-саноат ишлари ривожлана бошлади, зиёлилар вояга етди. Ислоҳот тарафдорлари (Х. Рисал, М. дел Пилар ва бошқалар) дастлабки ватанпарварлик ташкилотларини туздилар. 1892-йил А. Бонифасио ва бошқа раҳбарлигида Катипунан деб аталувчи яширин ватанпарварлик ташкилоти вужудга келди, тез орада кескин чора-тадбирлар кўриш тарафдори бўлган зиёлилар бу ташкилотга қўшилди. Катипунан чақириғи билан миллий озодлик инқилоби (1896—1898) бошланди. Инқилобчилар 1897-йил 22-мартда мустақил республикани эълон қилдилар. АҚСҲ 1898-йил апрелда Испания мустамлакаларини эгаллаш учун уруш бошлади. 1898-йил 12-июнда Филиппин 2-марта мустақил деб эълон қилинди. 1899 — 1901-йиллардаги Америка — Филиппин уруши натижасида АҚСҲ Филиппинни босиб олди. 1934-йил Филиппин мухториятга эга бўлди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Филиппин ҳудудини Япония оккупация қилди. 1946-йил 4-июлда Филиппин мустақил республика деб эълон қилинди. Филиппин 1945-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1992-йил 22-январда тан олган ва ўша йил 13-апрелда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 12-июн — Мустақиллик куни (1898).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Либерал партия, 1946-йил тузилган; Миллатчилар партияси, 1907-йил асос солинган, 1972-йил тақиқланган, 1978-йил яна фаолият бошлаган; Филиппин коммунистик партияси, 1930-йил ташкил этилган; „Филиппин ватанпарвар оммасининг демократия учун кураши“ партияси, 1997-йил тузилган; ЛакасХристиан демократлар миллий иттифоқи — партия блоки, 1992-йил ташкил этилган. Филиппин касаба уюшмалари конгресси, 1975-йил асос солинган, 39 тармоқ касаба уюшмасини бирлаштиради.

Хўжалиги

Филиппин — аграр-индустриал мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 22%, саноатники 32%, хизмат кўрсатиш соҳасиники 48%.

Қишлоқ хўжалигида кичик-кичик деҳқон хўжаликлари кўпчиликни ташкил қилади. Йирик плантация хўжаликлари ҳам бор. Қишлоқ хўжалигига ярокли ерлар 9 млн. гектар (мамлакат ҳудудининг 30%), шундан 1 млн. гектар ер суғорилади. Деҳқончилик устун. Экспорт учун шакаркамиш, абака, гевея, кокос палмаси, ер ёнғоқ, кофе, какао, тамаки, тропик ва ситрус мевалар етиштирилади. Асосий озиқ-овқат экинлари — шоли, маккажўхори, батат, маниок, сабзавот. Чорвачилиги ривожланган: қорамол ва буйвол, чўчқа, эчки, парранда боқилади, балиқ овланади. Ўрмонларда қимматбаҳо экспортбоп пушти ва кизил дарахт ёғочлари тайёрланади.

Саноат

Саноатида кончилик ривожланган: никел, рух, мис, темир, марганец, хром рудалари, шунингдек, тошкўмир, нефт, симоб, олтин, кумуш қазиб олинади. Филиппин саноати қанд, шоли оқлаш, тамаки, ёғ-мой, мева консервалаш, копра, арқон ва бошқа корхоналардан иборат. Ёғочсозлик, мебел ва кўн-поябзал саноати ҳам ривожланган. Саноатнинг кимё, радиоэлектроника тармоқлари юксак суръатда тараққий этмоқда. Металлургия, металлсозлик, машинасозлик (жумладан, автомобил йиғиш), телевизор, радиоприёмник, электр асбоблар, минерал ўғит, резинатехника буюмлари ишлаб чиқарадиган, нефтни қайта ишлайдиган, нефт кимёси, тўқимачилик, тикувчилик, "ойна, семент заводлари бор. Ҳунармандчилик кдс. тармоқ ҳисобланади. Йилига ўртача 26,4 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Асосий саноат марказлари: Манила, Себу, Давао. Юклар, асосан, денгиз транспортида ташилади. Темир йўли узунлиги 0,9 минг км, автомобил йўллари узунлиги 161 минг км. Асосий денгиз портлари: Манила, Себу, Батангас, Давао. Манилада халқаро аэропорт бор. Филиппин четга кандшакар, копра, кокос мойи, металл рудалари, ёғоч, машина ва ускуналар, кимёвий моддалар чиқаради, четдан нефт ва нефт маҳсулотлари, машина ва ускуна, транспорт воситалари олади. Япония, АҚСҲ, Австралия, Индонезия, Сингапур, Корея Республикаси, Саудия Арабистони билан савдо қилади. Пул бирлиги — Филиппин песоси.

Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Врачлар университет ва тиббиёт институтларида тайёрланади. Филиппинда ўрта мактабларнинг ярмидан кўпроғи ва бошланғич мактабларнинг бир қисми хусусий. Давлатга карашли ва хусусий мактабларда пул тўлаб ўқилади. Бошланғич мактабда ўқиш мажбурий ва бепул бўлиб, унга болалар 7 ёшдан қабул қилинади ва 6 йил ўқитилади. Ўрта мактабларда ўкиш муддати 4 йил Дарслар инглиз ва маҳаллий тагал тилларида олиб борилади. Ҳунар таълими бошланғич мактаб негизидаги қишлоқ хўжалиги, саноат, савдо мактабларида амалга оширилади. Бошлангич мактабларнинг ўқитувчилари педагогика коллежларида тайёрланади. Уларнинг энг каттаси Маниладаги Филиппин нормал (педагогика) коллежидир. Олий ўқув юртларининг купи хусусий. Йирик олий ўқув юртлари: Маниладаги Католик СантоТомас университети (1611), Манила университети, Узоқ Шарқ университети (1928), Шарқ университети (1946), КесонСити шаҳридаги Филиппин университети (1908). Етакчи илмий муассасалар университетлар ҳузурида ташкил этилган. Давлат илмий муассасалари — Ядро тадқиқотлари маркази (1958), Филиппин тараққиёт академияси (1973), Кокос палмаси илмий тадқиқот институти, Филиппин фанлар академияси (1976) ва бошқа Халқаро шоли илмий тадқиқот институтлари бор. Унтлар ҳузурида йирик кутубхоналар, Манилада Миллий кутубхона ишлайди. Манилада СантоТомас музейи (1682), Филиппин Миллий музейи (1901) ва Метрополитен санъат музейи мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Филиппинда бир қанча газ. ва журнал нашр этилади. Йириклари: „Балита“ („Янгиликлар“, тагал тилида чиқадиган кундалик газета, 1972-йилдан), „Манила буллетин“ („Манила бюллетени“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1972-йилдан), „Манила ивнинг пост“ („Манила оқшом почтаси“, инглиз тилида чикадиган кундалик кечки газета, 1975-йилдан), „Манила таймс“ („Манила вақти“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1945-йилдан), „Пиплз джорнел“ („Халқ газетаси“, тагал ва инглиз тилларида чикадиган газета, 1979-йилдан), „Темпо“ („Суръат“, тагал ва инглиз тилларида чикадиган кундалик газета, 1983-йилдан), „Юнайтед дейли нюс“ („Кун янгиликлари“, инглиз ва хитой тилларида чиқадиган кундалик газета, 1973-йилдан), „Сулонг“ („Олға“, ойлик бюллетен). Филиппин янгиликлар агентлиги — давлат ахборот маҳкамаси бўлиб, 1973-йилдан фаолият кўрсатади. Радиоэшиттириш 1952-йилдан, телекўрсатув 1953-йилдан бошланган. Мамлакатдаги барча радио ва телестялар фаолияти „Нешнл телекоммюникейшне коммишн“ ҳукумат маҳкамаси томонидан назорат қилинади.

Адабиёти

Филиппин халқлари ва элатлари адабиёти тагал ва бошқа маҳаллий тилларда, шунингдек, испан ва инглиз тилларида ривожланиб келмоқда. Филиппин халқ оғзаки ижодиёти ва, айниқса, қаҳрамонлик достонларида малайя ва индонезява адабий анъаналарининг таъсири сезилади. ХВИ—ХИХ асрлардаги Испания ҳукмронлиги даврида испан тилида диний-насиҳат руҳидаги адабиёт вужудга келди. Замонавий тагал адабиётининг асосчиси Филиппин Балтасар (тахаллуси Балагтас)нинг „Флоранте ва Лаура“ достони (1838) машҳур. 1856-йил М. де Кастронинг тагал тилида босилиб чиққан биринчи романи „Урбан ва Фелиса“ (1863)дан кейин ХХ асрнинг 1ярмида В. ЭрнандесПеня, Л. К. Сантос романлари, Х. Корасан де Хесус, А. В. Эрнандес шеърлари, А. В. Эрнандес, Д. Росарио, Филиппин Галауран ҳикоялари пайдо бўлди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин шеърият ва ҳикоя навислик янада ривож топди. А. В. Эрнандеснинг „Шайтон йиғи“, „Ваҳший қушлар“, Филиппин Галаураннинг „Бир қисим гуруч“, Н. Каравананинг „Кизил уйдаги фаришта“ романлари ижтимоий ва маиший мавзуларга багашланди.

Испан тилидаги адабиёт ривожида Х. Рисал романлари („Менга тегишма“, „Флибустерлар“) катта аҳамиятга эга бўлди. ХХ асрнинг 1-ярмида С. Апостол, Филиппин Герреро, К. М. Ректо ва бошқаларларнинг ватанпарварлик шеърияти машҳур бўлди. Худди шу даврда Х. Г. Виля, М. Э. Аргиля, Н. В. М. Гонсалес, К. Булосан кабилар инглиз тилида новелла ва шеърлар яратишди. 2жаҳон урушидан кейинги даврда Э. Окампо, Н. Хоакин, Э. Л. Темпо ва бошқа адиблар етишиб чиқди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Маҳаллий аҳолининг анъанавий уйлари қозиқлар устига чайласимон қилиб қурилади, усти палма барги билан ёпилади. Мустамлака даврида шаҳарлар, истеҳкомлар, черков ва саройлар барокко ҳамда классицизм услубида қурила бошлади (Лусон оролдаги СанНиколас черкови, ХВИИ аср; Маниладаги СантоТомас университети, 1608—1615-йил). ХИХ аср 2-ярми ва ХХ аср 1ярмида Манила шаҳрида Европа ва Америка меъморлиги услубида бинолар барпо этилди. Филиппин меъморларидан П. Антонио, С. Консо, Л. В. Локсин, А. Накпил ўз ижодида испан меъморлиги услубидаги бино ва иншоотларни миллим рухда безашга аҳамият бера бошладилар (Панай орол Илоило шаҳридаги Миагао ибодатхонаси; Маниладаги Филиппин маданият маркази, 1969, меъмор Л. В. Локсин).

Филиппин ҳудудида милоддан аввалги 2—1-минг йилликка оид санъат ёдгорликлари сақланиб қолган. Қадимдан ёғоч ва бамбук ўймакорлиги, тўқимачилик, металлсозлик, каштачилик, заргарлик каби касблар машҳур бўлган. Маниладаги СанАгустин черковининг ўймакор ёғоч эшиклари (1606) ва СанИгнасио черковининг ибодат қилинадиган қисмидаги ўйма нақшлар Филиппин санъатининг илк намуналаридир. ХИХ асрнинг 2-ярми ва ХХ асрнинг 1-ярмида дастгоҳ рангтасвири (Х. де Луна, Филиппин Идалго, Филиппин Аморсоло), ҳайкалтарошлик (Г. Толентино) пайдо бўдди. Филиппин Рохас портрет ва манзара, Х. Рисал рангтасвир ва ҳайкалтарошлик соҳасида унутилмас асарлар яратишди. Филиппин Аморсоло асос солган „Анъанавии мактаб“ ХХ аср ўрталарига келиб Филиппин рассомлари академиясига айланди. 50—60-йилларда К. В. Франсиско ижоди камол топди. У афсона ва ривоятларга, озодлик ҳаракати қаҳрамонларига, шунингдек, деҳқонлар, балиқчилар, кончилар ҳаётига бағишланган кўпгина деворий раем ва манзаралар яратди. А. МагсайсайХо исмли аёл рассом қишлоқ хотин-қизларининг лобар сиймосини тасвирловчи гўзал асарлари билан эътибор қозонди. В. Манансала, Р. Табуэна, М. Маланг Сантос, У. Ёнсон, Э. Окампо, А. Р. Лус, Филиппин Собел каби рассомлар, Х. Алкаптара ва А. М. Имао, Н. Абуэ каби ҳайкалтарошлар миллий реалистик анъаналарни давом эттирдилар.

Мусиқаси

Маросим (ҳарбий, тўй), меҳнат ва бошқа халқ қўшиқ ҳамда рақслари азалдан давом этиб келади. Тоғлик ва мусулмон халқларнинг қадимги мусиқаси деярли ўзгаришсиз сақланган. 16— ХВИИИ асрларда христиан динига кирган ва испанлар таъсирида бўлган халқларда эса бироз маҳаллийлашган испанча рақслар (хота, хабанера) тарқала бошлаган. Чолғу асбоблари: бамбук ва ёгоч флейталар, гонглар, гитарасимон кудяпи, гитгит (скрипка тури) ва бошқалар. Рондаля деб аталувчи торли миллий оркестр шуҳрат қозонган. Профессионал мусиқа ХИХ асрдан ривож топди. 1916-йил Филиппин университети ҳузурида консерватория очилди, кейинроқ Манила ва КесонСити шаҳарларида мусиқа муассасалари ва жамоалари ташкил топди. Композиторлар орасида Х. Силос, Х. Эстеля, А. Молина, Филиппин Буэнкамина, Филиппин де Леон, Ж. А. Дадап ва бошқа машҳур. Манилада Миллий филармония жамияти, „Баянихан“ (1956), „Филиппинескас“ (1958), „Барангай“ ашуларақс ансамбллари, Филиппин университетининг „Мадригал“ камер хори, Манила симфоник оркестри, Филиппин Маданият марказининг оркестри, Консерт оркестри ишлайди. Миллий мусика кенгаши, композиторлар жамияти мавжуд.

Театри

Қадимдан давом этиб келаётган ва ашула, рақслар билан ўтадиган таомил, расм-русумлар ва уларда гавдалантириладиган меҳнат жараёнлари, тўй удумлари театр санъати учун манба бўлган. Филиппин профессионал театри хитой, ҳинд, индонез, кейинроқ испан ва америка маданияти таъсирида шаклланди. ХИХ аср ўрталарида Манилада ҳаваскорлик театрлари: Эскосур труппаси (1848) ва Лопес Арис труппаси (1852) вужудга келиб, уларда испан тилидаги севги песалари (сарсуэлалар) саҳналаштирилди. 1914-йил Манилада инглиз тилидаги „Литл тиэтр“ ташкил топди. Унинг актёрлари ҳам, томошабинлари ҳам асосан, Манила университетининг талаба ва муаллимлари эди. Филиппин мустақилликка эришгач, тагал тилидаги драматургия ва театр ривожлана бошлади. „Барангай театр гилдияси“ (1939), Филиппин актёрлар лаборатория (1959), Мералко театри, Раж Солиман театри ва бошқа ярим профессионал жамоалари миллий санъат (мороморо, сарсуэла ва бошқалар) анъаналарини жаҳон театрининг энг яхши намуналари ютуқлари билан бирга қўшишга интилади. 1972-йил Манилада кўчма болалар театри ташкил этилди.

Киноси

1919-йил режиссор ва актёр Х. Непомусено миллий кино фирма ташкил этганидан сўнг кинофилмлар доимий ишлаб чиқарила бошлади. Тагал тилида „Қишлоқи қиз“ номли дастлабки бадиий филм яратилди. „Уч мақтанчоқ“ (1926) овозсиз филмлар орасида энг яхшиси бўлди. 1932-йил дастлабки овозли филмлар („Қаллоб“, режиссор Ж. П. Муссер; „Олтин ханжар“, режиссор Х. Непомусено) чиқарилди. 30-йиллардаги энг йирик кино бирлашмалари — „Сампагита“ ва „ЛВН“ чиқарган филмларда миллий тарих ва мифология сюжетларидан фойдаланилди. шунингдек, „Йиртилган байроқ“, „Зулмат ва нур“ комедиялари ҳам яратилди. 1946-йил ташкил этилган „Премер продакшн“ студияси кўнгилочар рухдаги филмлар билан бир қаторда тоғли қабилалар ҳаётини тасвирловчи филмларни ҳам суратга олди. 50—60-йилларда „Харана“, „Дунёнинг охиригача“ (иккаласининг режиссор Ж. де Леон), „Париж романеи“, „Бадаё“ (иккаласининг режиссор Л. В. Авеляна) экранга чиқарилди. ХХ аср охирларида яратилган „Қақроқ ерни суғор“ (режиссор О. Буэнавентура), „Наркотик чайқовчиларини ўлдиринглар“ (режиссор Ж. Эстрада) филмлари долзарб замонавий мавзуларга бағишланган. 1960-йилларнинг ўрталаридан Манила кинофестивали ўтказиб келинади[1] .

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Филиппин“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ф-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар