Филипп Иванович Гришченко (1915.11.1, Павловка қишлоғи, Россия Федерацияси — 1985.11.1, Тошкент) — ҳайкалтарош, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1968). Ижодини ёғоч портретлар яратиш билан бошлаган ("А. Пушкин", "Мирзо Улуғбек", 40-йиллар), ёшлар ҳаёти акс эттирилган композициялар ишлаган ("Ҳунар билим юртининг талабаси", ёғоч, 1950 ва бошқалар). Портретлар, маиший ҳолатлар, маҳобатли безак ҳайкаллар ва бошқалар яратган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил