Falastin davlati
Фаластин, расман Фаластин Давлати (арабча: فلسطين) — Яқин шарқда жойлашган суверен давлат бўлиб, ҳозир БМТ томонидан „аъзо бўлмаган кузатувчи давлат“ сифатида таснифланган араб мамлакати[1]. Фаластиннинг ҳуқуқий мақоми мунозарали. Шундай бўлса-да, БМТга аъзо 193 мамлакатнинг 157 таси мамлакатни тан олади[2]. Фаластин Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили (Ғарбий Соҳил) ҳамда Ғазо сектори ўз ҳудуди эканлигини даъво қилади, аммо бу ҳудудларнинг барчасини Террорчи Исроил 1967-йилдан бери оккупация қилиб келмоқда[3][4]. Дастлаб Фаластин ерлари 1948-йилгача Миср ва Иордания томонидан босиб олинган бўлса, 1967-йилда олти кунлик урушдан кейин Террорчи Исроил томонидан босиб олинган. 2024-йил октабр ҳолатига кўра Фаластинда 5,522,076 киши яшайди. Аҳоли сони бўйича Фаластин дунёда 121-ўринни эгаллаб турибди[5].
Фаластин миллий ма’мурияти دولة فلسطين Даwлат Филасṭīн | |
|---|---|
| Шиор: Йўқ | |
|
Мадҳия: "فدائي" "Фида'и" | |
|
| |
| Пойтахт | Рамаллоҳ, Қуддус |
| Энг катта шаҳар | Ғазза |
| Расмий тил(лар) | Арабча |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Маҳмоуд Аббас | |
| Рами Ҳамдаллаҳ | |
| Майдон | |
• Бутун |
6,020 км2 (164-ўрин) |
• Сув (%) |
3.5 |
| Аҳоли | |
• 2014-йилги рўйхат |
4,550,368 (123-ўрин) |
| • Зичлик | 6,020/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2008-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$11,950,000,000 (129-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$2,900 |
| Пул бирлиги | Миср Фунти, Янги Исроил Шекел, Иордания динори (ЭГП, ИЛС, ЖОД) |
| Вақт минтақаси | УТC+2 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+3 |
| Қисқартма | ПС |
| Телефон префикси | 970 |
| Интернет домени | .пс |


Этимологияси
Фаластин минтақаси ва унинг географик миқёси концепцияси тарих давомида турлича бўлган бўлса-да, ҳозир у замонавий Исроил Давлати, Ғарбий Соҳил ва Ғазо сектори томонидан тузилган деб ҳисобланади. „Фаластин“ атамаси ёки Ўрта ер денгизининг жануби-шарқий бурчагида Сурия бўйлаб жойлашган ҳудудга тегишли атамаларнинг умумий қўлланиши тарихан Қадимги Юнонистон давридан бери мавжуд бўлиб, Геродот эрамиздан аввалги В асрда ёзган биринчи тарихчидир. Финикияликлар бошқа денгиз халқлари билан алоқада бўлган „Палаистина деб номланган Сурия округи“ тарихи. „Фаластин“ атамаси (лотинча, Палæстина) қадимги юнонлар томонидан филистлар томонидан эгаллаб олинган эрлар учун киритилган атама бўлган, аммо бошқа тушунтиришлар ҳам мавжуд.
Тарихи
Милоддан аввалги даврларда Фаластин
Тахминан милоддан аввалги 600 минг йилга оид Табария кўлининг жанубий қисмида қадимдан инсонлар яшаганлигининг излари аниқланган. Неолит даврида (милоддан аввалги 10000 — 5000-йиллар) деҳқончилик билан барқорор равишда шуғулланган жамоалар мавжуд бўлган. Эрихо девори, Етти қудуқ ва Ўлик денгиздан энеолит даврига оид бўлган (милоддан аввалги 5000–3000-йиллар) мис ва тош қуроллар топилган. Канъонликлар Арабистон ярим оролидан Фаластинга кўчиб ўтганлар. Шундан кейин бу ҳудудлар Канъон юрти деб номлана бошланган. Тахминан милоддан аввалги 1250-йилда денгиз аҳолиси (фаластинликлар) ўз мулкларини барпо этган қирғоқ бўйлаб жойлашдилар. Улар ички тоғли ҳудудларда тарқалган канъонлик мамлуклар билан чатишган ва савдо алоқаларини ўрнатганлар. Бу даврдан кўп ўтмай, ал-Абиро (Бани Исроил) Фаластинликлар ва канъонликлар билан урушлардан кейинги Эрихо давридан бошлаб, милоддан аввалги 1000-йилгача Канъон ерларининг бир қисмини босиб олганлар. Бу орада Довуд ябусийлар (канъонликларнинг бир қисми) билан урушдан кейин Қуддус шаҳрини назорат қила бошлаган.
Сулаймон 965–928-йилларда Қуддусда ўзи учун ҳайкал ўрнаттирган. Милоддан аввалги 928-йилда Бани Исроил давлати Исроил ҳамда Яҳудий давлатларига бўлиниб, милодий 721-йилга келиб, мамлуклар бутун Фаластиннинг тарихий ерларини қўлдан чиқаришган. Уларнинг қўл остида бутун қирғоқ минтақаси қолган холос. Оссурияликлар Исроил юртини эгаллаб, милоддан аввалги 586-йилда Навухаз Наср бошчилигидаги бобилликлар қўшини Яҳудияни мағлуб этган ва у ердаги аҳоли Бобилга кўчирилган. Ҳайкал эса бузиб ташланган. Милоддан аввалги 539-йилда форслар Бобилни эгаллаб, яҳудийларнинг Фаластинга қайтишига рухсат берганлар. Фаластинга қайтган яҳудийлар томонидан ҳайкал қайта ўрнатилган. Милоддан аввалги 333-йилда Александр Македонский Форсни забт этиб, Фаластинда юнон ҳукмронлигини ўрнатган. Александр Милоддан аввалги 323-йилда вафот этганидан кейин Миср Птолемейлари ва Суриядаги Салавкийлар галма-гал Фаластин устидан ҳукмронлик ўрнатганлар. Салавкийлар империяси Фаластин аҳолисига эллин (юнон) маданияти ва динини мажбуран қабул қилдиришга уриниб кўришган. Лекин, милоддан аввалги 165-йилда яҳудийлар тарихига кўра, маккабийлар салавкийлар ҳукмдори Антиох Ибифанга қарши исён қилган ва мустақил яҳудий давлатини барпо этган. Милоддан аввалги 63-йилда Фаластин Рим империясига қўшиб олинган[6][7].
Фаластиннинг яқин тарихи
1947-йил 29-ноябрда БМТ Фаластинда икки давлат — Исроил яҳудий ва Фаластин — араб давлати ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Версал конференсиясидаёқ (1919-йил) Буюк Британия Фаластинни бошқариш ва у ерда яҳудийлар давлатини ташкил этиш мандатини олган эди. Бу даврда Фаластинда 100 мингга яқин яҳудий яшарди. Дунё бўйлаб тарқалиб кетган яҳудийлами бир жойга — Фаластинга тўплашда уларнинг халқаро ташкилоти катта рол ўйнади. Бу ташкилот Сион ташкилоти деб аталади. (Бу ном Фаластиндаги Сион тоғи номидан олинган, бу ташкилот яҳудийларни шу атрофда тўпланишга даъват этади). Айни пайтда сионизм ғояси ҳам вужудга келди.









1942-йили Фаластиндаги яҳудийлар сони 0.5 миллионга етди. Улардан яхши ҳарбий тайёргарликка эга, АҚСҲ ва Буюк Британия томонидан замонавий қуроллар билан қуроллантирилган армия тузилди. Яҳудийлар араблар учун ажратилган ҳудудларни ҳам ишғол қилиб олдилар.
1948-йилнинг 14-майида яҳудий сионистлар раҳнамоси Бен Гурион Исроил давлати тузилганлигини эълон қилди. Тел-Авив шаҳри бу давлатнинг пойтахти бўлиб қолди. Фаластин араб давлати эса тузилмай қолди. Бунинг оқибатида 1948-йил биринчи исроил-араб уруши юз берди. Бу урушда иштирок этган араб давлатлари армияси енгилди. Чунки улар қолоқ, замонавий армияга эга бўлмаган давлатлар эди.
Яҳудийлар Фаластин арабларини ўз ерларидан қувиб чиқара бошладилар. Бунинг натижасида 0,5 млн фаластинлик араблар Ливан давлати ҳудудига қочиб ўтишга мажбур бўлди. Миср, Сурия, Ливан, Иордан ва Исроил билан тинчлик шартномасини имзолашга мажбур бўлдилар. Дунё сионистик ташкилотлари кўрсатган молиявий ёрдам, Германиянинг Исроилга тўлаган 1 миллиард $ доллар миқдордаги товони ҳамда АҚСҲ кўрсатган катта ёрдам туфайли Исроил қисқа вақт ичида қудратли армияга эга давлатга айланди. Яқин Шарқ стратегик хомашё — нефтга бой ўлка. У ерда жаҳон нефт захирасининг 50 фоизи мавжуд.
1967-йилнинг 5-июнида Исроил Мисрга яна ҳужум қилди. Бу урушда Миср армиясига жуда катта талафот етказилди. Уруш 6 кун давом этди. Шу давр ичида Исроил ўз ҳудудидан 2 баравар катта бўлган араб давлатлари ҳудудларини босиб олди. Бу ҳудудлар кейинчалик аннексия ҳам қилина бошланди.
Миср Синай ярим оролини, Сурия Жўлан тепалигини, Иордан эса Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғини бой берди. СССР 10 йил давомида Миср ва Сурияга етказиб берган ҳарбий техниканинг деярли барчаси Исроил қўлига ўтди. Ғазза сектори ва Фаластин давлати пойтахти бўлиши керак бўиган Қуддус шаҳрини ҳам (араблар яшайдиган қисми) Исроил эгаллади. 1967-йил Суданда араб давлатлари раҳбарларининг олий даражадаги учрашуви ўтказилди. Учрашувда Исроил билан музокара ўтказмаслик; Исроилни тан олмаслик ва у билан сепарат тинчлик шартномасини имзоламаслик ҳақида қарор қабул қилинди. Айни пайтда, агар Исроил давлати Фаластин араб халқига ўз давлатини тузиш имконини берса ҳамда босиб олинган ерларни қайтарса, бу қарорни бекор қилиш мумкинлигини қайд этди. Исроил иттифоқчилари катта миқдорда ёрдам кўрсатишни давом эттирдилар. 1969–1979-йиллар оралиғидаги 10 йил ичида Исроил 20 миллиард долларлик ёрдам олди. Ҳукумат босиб олинган ҳудудларга яҳудийларни жойлаштириш сиёсатини юритди. Араб давлатлари ҳам ўзларининг ҳарбий салоҳиятиарини мустаҳкамлаш чораларини кўрдилар. СССР уларга зарур ҳарбий техника етказиб берди.
1973-йил 6-октабрда яна араб-исроил уруши бошланди. Шу куни Миср-Сурия армияси Исроилга ҳужум қилди. Араб қуролли кучлари биринчи бор Исроилни оғир аҳволга солиб қўйди. Айни пайтда ФОТнинг халқаро обрўси ошиб борди. 1974-йилда араб давлатлари уни фаластин араб халқининг ягона вакили, деб тан олдилар. ФОТга БМТда кузатувчи мақоми берилди. Исроилнинг оғир аҳволга солиб қўйилиши унинг иттифоқчиларини бефарқ қолдирмади. АҚСҲ исроил-араб муносабатларига жиддий аралаша бошлади. Унинг мақсади Исроилнинг халқаро обрўсини сақлаб қолиш эди. Иккинчидан, араб давлатларини СССРдан узоқлаштириш ҳамда араблар орасига низо солиш эди.
1979-йилнинг 26-мартида АҚСҲ Исроил ва Миср ўртасида сепарат Кемп-Девид (АҚСҲ) битими имзоланишига эришди. Унга кўра, Исроил ўз қўшинларини 1982-йил апрелгача Синайдан олиб чиқиб кетишга розилик берди. АҚСҲ ҳар икки давлатга иқтисодий-ҳарбий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олди. АҚСҲ Сувайш каналини миналардан тозалаб, кемалар қатновини йўлга қўйишда Мисрга ёрдам кўрсатди. Араб халқи Миср Президенти А. Садатнинг бу сиёсатини сотқинлик деб баҳоладилар ва 1981-йилнинг 6-октабрида уни ўлдиришга муваффақ бўлдилар.
1980–1990-йилларда араб давлатлари ўртасида Яқин Шарқ масаиасида бўлиниш юз берди. Бой араб давлатлари — Саудия Арабистони, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Уммон давлатлари муаммони Исроил билан келишув орқали ҳал этиш кераклигини ёқлаб чиқдилар. Иордан ва Ливан ҳам кейинчалик шундай қилди. Сурия ва Ироқ эса тинч келишув йўлини инкор элдилар.
1994-йилдан бошлаб Яқин Шарқ муаммосини ҳал этиш янги босқичга кирди. Исроил Фаластин миллий автономиясини тузишга ижозат берди. Бироқ бир қанча музокаралар ўтказилса-да, Фаластин давлатини тузиш муаммоси ҳамон очиқлигича қолмоқда.
2005-йилда Ёсир Арофат вафот этгач, унинг ўрнига келган Маҳмуд Аббос бу ишни давом эттирмоқда. 2005-йил августидан Исроил Ғазза секторидан 8,5 мингдан ортиқ яҳудийларни кўчириб олиб чиқиб кетди.
2005–2007: Ғазо секторидан чиқиш ва Ҳамас ҳокимиятга келиши
2005-йил 21-августдан бошлаб Исроил ҳукумати Ғазо секторидаги барча яҳудий посёлкаларидан ва ҳарбий кучларини чиқаришни бошлади. Бу сиёсат расмий равишда „ажратиш режаси“ („Дисенгагемент План“) деб номланди.„Исраэл cомплетес Газа пуллоут“. Ал Жазеэра (2005-йил 12-сентябр).[сайт ишламайди]
2006-йил январ ойида Ҳамас Фаластин парламент сайловларида ғалаба қозонди ва янги ҳукумат тузди.„Ҳамас сwеэпс Палестиниан элеcтионс“. НБC Неwс (2006-йил 26-январ). Кейинчалик 2007-йил июн ойида Ҳамас Ғазо секторида тўлиқ назоратни ўз қўлига олди ва бу Фаластин ичидаги сиёсий бўлинишга сабаб бўлди.„Ҳамас такес cонтрол оф Газа“. Тҳе Гуардиан (2007-йил 15-июн).
2008–2022: Ҳарбий тўқнашувлар ва блокада
2008-йил декабр ойида Исроил Ғазога қарши кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади (Оператион Cаст Леад), бу натижада юзлаб фаластинликлар ҳалок бўлди.„Газа cонфлиcт: Деcембер 2008“. ББC Неwс.
2012, 2014, 2018 ва 2021-йилларда Исроил ва Ғазо ўртасида кетма-кет қуролли можаролар юз берди, минглаб одамлар ҳалок бўлди ёки жароҳат олди. Исроил ва Миср томонидан қўйилган блокада Ғазо секторидаги инсонпарварлик инқирозини чуқурлаштирди.„Газа cонфлиcт тимелине“. Ҳуман Ригҳц Wатч.[сайт ишламайди]
2023–2025: Уруш, сулҳ, ва халқаро реаксиялар
2023-йил 7-октабр куни Ҳамас Исроилга қарши кенг кўламли ҳужум бошлади. Тахминан 1200 нафар исраэл фуқароси ҳалок бўлди ва 250 киши гаровга олинди.„Исраэл-Газа wар: Wҳат wе кноw“. ББC Неwс (2023-йил 8-октябр).
Шундан сўнг, Исроил Ғазо секторида ҳаво ва ер операцияларини бошлади. 2024-йил охирига келиб, турли манбаларга кўра, 40,000–47,000 орасида фаластинлик ҳалок бўлган эди.„Газа деатҳ толл неарс 47,000“. Ал Жазеэра (2024-йил 27-декабр).[сайт ишламайди]
2025-йил январ ойида АҚШ, Миср ва Қатар воситачилигида қисқа муддатли сулҳга эришилди, аммо март ойида жанговар ҳаракатлар қайта бошланди.„Темпорарй cеасефире ин Газа cоллапсес“. Реутерс (2025-йил 15-март). БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2025-йил июн ойида 2735-сонли резолюцияни қабул қилиб, дарҳол сулҳ, асирлар алмашинуви ва ёрдам етказишни талаб қилди.„УН Сеcуритй Cоунcил адопц Газа cеасефире ресолутион“. УН Неwс (2025-йил 3-июн).[сайт ишламайди]
Ички сиёсий бирлашув ҳаракатлари
2024-йил 23-июл куни Хитойнинг Пекин шаҳрида Фатҳ ва Ҳамас ҳаракатлари ва бошқа 12 та фаластинлик сиёсий гуруҳлар „Пекин декларацияси“ни имзолади. Бу ҳужжатда миллий бирлик, умумий ҳукумат тузиш ва янги сайловларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.„Палестиниан фаcтионс сигн унитй деал ин Беижинг“. Ал-Монитор (2024-йил 23-июл).
Халқаро намойишлар ва ижтимоий реаксиялар
2025-йил баҳорида юзлаб минглаб одамлар томонидан бутун дунё бўйлаб Фаластинга бирдамлик намойишлари ўтказилди. Энг йирик намойишлар Бангладеш (Дҳака, 100,000 иштирокчи), Нидерландияда „Қизил чизиқ“ аксияси (Ред Лине) номи остида ўтказилди.„Ред Лине протесц фор Газа гроw“. Реутерс (2025-йил 12-июн).
Жойлашуви
Фаластин давлати даъво қилган ҳудудлар Жанубий Левантда жойлашган. Ғазо сектори ғарбда Ўртаер денгизи, жанубда Миср, шимол ва шарқда Исроил билан чегарадош. Ғарбий Соҳил шарқда Иордания, шимол, жануб ва ғарбда Исроил билан чегарадош. Шундай қилиб, Фаластин давлати даъво қилган ҳудудни ташкил этувчи икки анклав бир-бири билан географик чегарага эга эмас, улар Исроил томонидан ажратилган. Бу ҳудудлар қуруқлик бўйича дунёда 163-ўринни эгаллайди.
Иқлими
Фаластиндаги ҳарорат жуда хилма-хил. Ғарбий соҳилдаги иқлим асосан Ўрта ер денгизи, қирғоқ чизиғига нисбатан баланд жойларда бироз салқинроқ, ҳудуддан ғарбда. Шарқда Ғарбий Соҳил қуруқ ва иссиқ иқлими билан ажралиб турадиган Ўлик денгизнинг ғарбий қирғоғини ўз ичига олган Яҳудия чўлининг катта қисмини ўз ичига олади. Ғазода иссиқ ярим қурғоқчил иқлим, қиши юмшоқ ва ёзи қуруқ иссиқ. Тахминан март-апрел ойларида баҳор келади ва энг иссиқ ойлар июл ва август, ўртача энг юқори ҳарорат 33 °C. Энг совуқ ой январ, ҳарорат одатда 7 °C. Ёмғир кам ва одатда ноябр ва март ойлари орасида тушади, йиллик ёғингарчилик даражаси тахминан 116 мм ни ташкил қилади.
Манбалар
- ↑ Тҳе Wорлд: А Тҳирд Wорлд Гуиде 1995–96 Биссио, Роберт Ремо: . Монтевидео: Институто дел Терcер Мундо, 1995 — 443-бет. ИСБН 978-0-85598-291-1.
- ↑ Крассов, Олег. Ланд Лаw ин Миддле Эастерн Cоунтриэс. Норма, 2022 — 239-244-бет. ИСБН 9785001562573.
- ↑ Таҳҳан, Зена Ал „51 еарс он: Ҳоw Исраэл девоуред тҳе рест оф Палестине“ (эн). www.алжазеэра.cом. Қаралди: 2023-йил 18-октябр.
- ↑ Таҳҳан, Зена „Тҳе Накса: Ҳоw Исраэл оccупиэд тҳе wҳоле оф Палестине ин 1967“. www.алжазеэра.cом. 2018-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 28-декабр.
- ↑ „Стате оф Палестине Популатион (2024) - Wорлдометер“ (эн). www.wорлдометерс.инфо. Қаралди: 2024-йил 13-октябр.
- ↑ Шаҳин (2005), п. 4
- ↑ Эмбер, Мелвин; Перегрине, Петер Неал, редакторларенcйcлопедиа оф Преҳисторй. 8: Соутҳ анд Соутҳwест Асиа (1). Спрингер. 2001. сəҳ. 103. ИСБН 0-306-46262-1.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |